“Пахтакор” назорат ўйинида "Сурхон"ни мағлуб этди
13 янв 2019 08:15
Новости
“Пахтакор” назорат ўйинида "Сурхон"ни мағлуб этди
"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарлик чоғида биринчи назорат баҳсида майдонга тушди.
"Сурхон"га қарши "Жар" стадионида ўтказилган беллашувда Шота Арвеладзе икки бўлимда икки хил таркибни майдонга туширди. "Шерлар"нинг тўлиқ устунлиги остида кечган ўйинда Чераннинг биринчи бўлимда киритган тўпи кичик ҳисобда ғалаба келтирди. Кўплаб вазиятлардан футболчилар фойдалана олишмади. Сергеев ва Симичнинг зарбалари ноаниқ чиққан бўлса, Аҳмедов бир мартадан устун ва тўсинни нишонга олди.
"ПАХТАКОР" - "СУРХОН" - 1:0 (1:0)
"Пахтакор" (1-бўлим): Исоқов, Комилов, Симич, Аъзамов, Салимов, Собирхўжаев, Раҳматуллаев, Абдураҳмонов, Черан, Гонсалвеш, Сергеев
"Пахтакор" (2-бўлим): Исоқов, Козак, Асқаров, Абдураҳмонов, Синдаров, Аҳмедов, Аҳмадов, Иминов, Собиржонов, Маҳмудҳожиев, Сидоров.
Гол: Черан, 37 - 1:0.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии