RU

Последние новости

10:13Алонсо “Реал“ раҳбариятидан икки нафар футболчини трансфер қилишни сўради  1 09:52“Лестер“ 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди  0 09:27Суарес ва Месси ўзларининг футбол клубларига асос солишди  1 09:02Роналдуда иккита йўл бор  3 08:36АПЛ чемпиони 181 миллион фунт, 20-ўриндаги жамоа 110 миллион фунт мукофот олди  4 08:26Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шогирдига қарши, бир қатор собиқ футболчилар ҳаракат қилаётган “Like cup“ мусобақаси давом этмоқда +ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  3 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  1 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  3 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  12 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  29 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  6 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  5

"Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйинидаги пенальтилар нотўғри белгиланган, "шерлар" футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди — Комиссия Новости

"Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйинидаги пенальтилар нотўғри белгиланган, "шерлар" футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди — Комиссия

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашувидаги баҳсли вазиятлар Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, учрашувнинг 19-дақиқасида мезбонлар жарима майдони ичида меҳмонларнинг 21-рақамли футболчиси тўп учун курашда майдонга йиқилади. Бироқ ушбу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаган эди. Ҳакам ушбу вазиятда ўйинни давом эттириши керак эди.

Шунингдек, учрашувнинг 71-дақиқасида мезбонларнинг 88-рақамли футболчиси меҳмон жамоа мухлисларига қарата тош улоқтиради. Футболчининг ушбу ҳаракатлари қизил карточкага лойиқ эди. Ҳакам бу вазиятда "Пахтакор" футболчисини спортга хос бўлмаган ҳаракатлари учун майдондан четлаштириши керак эди.

Бундан ташқари, учрашувнинг 90+3-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида "Пахтакор"нинг 88-рақамли ва "Навбаҳор"нинг 22-рақамли футболчилари тўп учун курашган вақтда тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига тегади. Ушбу ҳолатда иккала футболчи ҳам тўп учун курашаётган бўлган ва бу каби ҳолатларда тўпнинг қўлга тегиши қоида бузилиши сифатида қайд этилмайди. Ҳакам ушбу вазиятда ўйинни давом эттириши керак эди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув ҳакамлари ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика