RU

Последние новости

01:55"Челси" "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди!  28 01:45U21 биринчилиги. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни, "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  1 01:01Килиан Мбаппе "Реал"даги биринчи мавсумини баҳолади  3 23:31Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши ўйин олдидан йиғинларни бошлади  1 22:47“CAFA U-17 Championship 2025”. Ўзбекистон ўсмирлари Эронга қарши фантастик камбэк қайд этиб, финалга йўл олишди!  9 22:24Ямал "Барса" сафида 2031 йилгача ўйнайди! Супер юлдузнинг янги шартномаси ҳақида (мутолаа учун)  8 21:49"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози  2 21:25Лаутаро Мартинес "Барселона"га қарши жароҳат билан ўйнаганини айтиб берди  2 21:02Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлидаги охирги йиғинни бошлади  6 20:42"Ман Юнайтед" Малайзиядаги йиғинда Жануби-Шарқий Осиё юлдузлар жамоасига ютқазди  2 20:20Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди  3 20:05Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ   6 19:45Игорь Сергеев: "Астойдил тайёрланамиз ва шунга монанд жанг қиламиз"  27 19:35Ислом Тўхтахўжаев: "БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин"  12 19:25Францияга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1

Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ" Новости

Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"

Ўзбекистон Суперкубоги финалидан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (1:0) баҳсидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин биз кутгандек бўлди. Йигитларга раҳмат айтдим, барча кўрсатмаларни бажаришди. Афсуски, гол ура олмадик. Йигитлардаги хоҳиш ва иштиёқ мени хурсанд қилмоқда. Бундай ўйинлардан сўнг ўсишда давом этишимиз керак. Ғалати пенальтидан гол урилди, ўйиндан гол ўтказиб юборсак ҳам майли эди. Ўзимизнинг ҳужумларимиздан бир нима яратсак бўлар эди. Олдинда кичик танаффус бор. ФИФА кунлари давомида йиғин ўтказамиз. Ҳозир ресурс кам, икки ҳафтадан сўнг яхшироқ бўлиб қайтамиз деб ўйлайман", - дея фикр билдирди Максим Шацких финал баҳсидан сўнг.

Ўйиндан аввал кучли ёмғир ёға бошлади ва ҳали ҳамон давом этмоқда. Кутилмаган об-ҳаво ўйинга қанчалик таъсир ўтказди. 

- Ўйиндан олдин йигитларга чиройли футбол учун яна нима керак деб айтдим. "Инглизча" об-ҳаво бўлди. Футбол ўйнаш учун идеал шароит. Иссиқ эмас ва нам об-ҳаво. Мухлислар яратган атмосфера ва барча-барчаси ажойиб эди. Об-ҳаво ҳеч қандай таъсир ўтказмади. Биз рақибга ҳеч қайси жабҳада енгилмадик.

- "Андижон" иккинчи бўлимда асосан узун паслар орқали ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Шуниндек, жамоангиз позицион ҳужумлар уюштиришга оқсагандек...

- Қайси вазиятларда позицион ҳужумга ўтишга қийналганимизни билмайман очиғи. Биз рақиб дарвозаси яқинида 3-4та пас ҳам амалга оширдик. "Насаф" амалдаги чемпион. Ушбу фактни ҳам унутмайлик. Рақиб босимидан ҳам чиқиб кета олдик. Футболчи чизиқлар орасида пас учун имконият топа олмаганида узун пасни амалга оширади. Мен ҳеч қачон "лонг болл" ўйнашни истамайман. Биз ўз дарвозамиздан бошлаб пас орқали ҳужумга ўтдик. "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Ҳимоядан ҳужумга ўтишни деярли машқ қилмаганмиз. Ушбу жиҳат устида яхшироқ ишлашни бошлаганимизда, бошқача сифатли ўйин кўрасиз.

- Икки жамоанинг мухлислари Ўзбекистонда энг яхшиларидан. Мухлисларнинг кўплиги бугунги учрашувда жамоага қанчалик босим ўтказди?

- Аксинча, мухлисларнинг шовқини бизга ёрдам берди. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. Улар бизни қўллаб-қувватлаб келишмоқда, тез орада ўз ўйинимиз орқали уларни хурсанд қиламиз деган умиддаман. Улар сафар ўйинларига ҳам катта таркиб билан боришмоқда.

- "Андижон"да боғламларни боғлаб берадиган футболчи топилмаяпти. Ушбу муаммони бартараф этишда жамоага этишмаётган футболчини айтиб ўтсангиз?

- Биз трансферлар ойнасини кутяпмиз. Унга қадар тўртта тур бор. Ҳозир эса бор ресурсдан фойдаланишга мажбурмиз. Таркибимиздаги айрим футболчилар тўп билан яхши муомала қила олишмайди, сабаби улар бунга қадар бошқача футбол ўйнашган. Футболчиларни янгича услубга ўргатиш учун вақт йўқ. Шунинг учун, қайси футболчи нимага қодир эканлигидан келиб чиқиб тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ёзда "Андижон"да 2-3та жиддий трансфер бўлади. Статистикага қарасак, "Андижон" энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири.

- "Насаф" ўйин сўнгида вақтни чўзди. Ушбу ҳолат ҳақидаги фикрингиз билан бўлишсангиз. Бундай ҳолат сизга ёқмайдими ёки мураббий сифатида рақиб жамоа совринни қўлга киритиш учун барча усуллардан фойдаланганини нормал ҳолат деб қабул қиласизми?

- Мен буни қўллаб-қувватламайман. Мен футболчиларимга вақтни чўзинглар деб айтмайман. Ўйин секинлашиб боради ва темп тушиб кетади. Ўтган йили "тоза ўйин вақти" ҳақида гапириб ўтгандим. Суперлигада ўртача 48-50 дақиқа тоза ўйин бўлади. Тассавур қиляпсизми? Ўйин тахминан 98-100 дақиқа давом этса, биз бор-йўғи 50 дақиқа ўйнаймиз. Мухлислар шиддатли футбол кўриш учун стадионга келишади-ку.

- Сизнинг "Насаф"га қарши омадсиз сериянгиз давом этмоқда ва Суперкубокдаги кетма-кет учинчи мағлубият. Сизни "Барселона"да соврин юта олмаган Хавига ўхшатсам бўладими?

- Хави "Барселона"да неча йил ишлади? Мен "Андижон"да қанчадан бери ишлаяпман. Истасангиз мени Хави деб айтинг, менга фарқи йўқ. Мен бугун жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман, биз рақибдан кучсиз эмасдик. "Андижон"нинг ўзига керакли мақсадлари бор. Мен бешта Суперкубокда мағлуб бўлишим ҳам мумкин. Бизнинг мақсадимиз чемпионат ва ОЧЛ.

- Терма жамоамиз мундиалга чиқишга яқин турибди. Яқинлашиб келаётган учрашувлар ҳақида фикрингизни айтиб ўтсангиз?

- Жаҳон чемпионатига чиқишимизга шубҳа қилмайман. Мен 1000%га ишончим комил. Биз барча жабҳаларда мундиалда бўлишимиз керак. Мундиал йўлланмасини БААнинг ўзидаёқ ҳал этишимиз керак. Шунда Тошкентга келиб, Қатарга қарши байрам кайфиятида ўйнаймиз. Менинг ҳаётимда иккита орзу бўлган. Биринчиси терма жамоа билан мундиалда иштирок этиш ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш. Табиийки, ЕЧЛни қўлга киритиш қийин. Афсуски, терма жамоа билан футболчи сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмадим, аммо мураббийлик фаолиятим ҳали олдинда. Терма жамоамиз ЖЧда иштирок этишига ишонаман.

Рейтинг: +6   

Комментарии

+4   
28 мая 07:41:14
UNIVERSAL MEDIA-UZ
Ответ на комментарий пользователя Artur1801
Қоч насаф келяпти
Hakam + VAR bilanmi
+4   
28 мая 06:23:40
Бахтиёр Ашуров
Андижон баъзи бир эпизотларда насафдан устун кўринди. Савол берган аҳмоқми - дейман. Андижонни бир иккита узун пасларини айтмаганда. Асосан ҳимоядан қисқа пастлар билан чиқиб кетди. Қисқаси Шацких жамоани яхши таёрлабди!
+4   
28 мая 05:05:49
ABDUSALOM ZHURAEV
Тўғри, Андижон Насафдан кучсиз кўринмади. Баъзи эпизодлар омад етишмади.
+4   
28 мая 02:10:21
Artur1801
Қоч насаф келяпти
+3   
28 мая 10:53:39
leva8989
Hakam va VAR o'yinni buzdi...
+3   
28 мая 05:42:00
Жалоладдин Мухаммадович✈
Андижон кеча ақили ўйин ўйнади уйини манна ёқди. Макс ўзига керакли жамоа туза олади
+3   
28 мая 05:24:49
Шухрат Эргашев
Аввал хам ёзганимдек Шацких Андижонда узгариш кила олибди. Бу мураббийни кадрига етиб айтган трансферларини хамда Андижонлик ёшларга шароитни Зур килиб бериш керак тамом.
+3   
28 мая 02:28:31
BarsAndijon
Бугун Анжан яхши уйнади! Максни имзоси курина бошлади худо хохласа галабали кунлар келади.
+2   
28 мая 10:13:50
Шухрат Эргашев
Омад фаолиятига.
+1   
28 мая 08:11:45
Akmal
Танташев номер один Дунёда СУ-А
   
28 мая 18:31:30
Odiljon.
San.hech.qachon.Havi.bulolmaysan.sen.usha.makssan.
   
28 мая 15:37:43
Уткир Набиев
Аввалги камчилик хозир хам куринияпти Шатскихда хужичи хакийкий хужимчи иккта олиш керак Андижонни узини ичидан топмш керак. Иккта Бир бирини тортиб кетадиган хужичи 70 фриз муаммо хал буларди. Уша хозир номлари эсдан чикди афсус Зафар Холмуродовлар пайтида хам уйнаган Андижонлик хужимчилар Бир узи иккта учта ракиб химоячисини курдим демай утиб кетадиган хужимчилар бор эди Андижонни.
   
28 мая 13:02:09
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Abram Azizov
Dustlar NASAFNI TABRIKLAB QUYING UYIN XALOL BULDI PENALTI MASALASIDA KONTAKT BOR BU PENALTI XAKAM UYIN OXIRIDA ANDIJON DARVAZABONINI CHETLATIB PENALTI QUYISH KERAK EDI LEKIN UYIN OXIRIDA BUZIB QUYMADI REGLAMNTGA BU QUPOLLIK QIZIL KARTOCHKA VA PENALTI XAKAM NARMAL BOSHQARDI
Ғалатимисиз? Пенальти андижон дарвозасига тўғри белгиланди. Лекин сиз қанақа пенальти - қанақа қизил ҳақида гапириябсиз? Ким айтди сизга Ҳебай дарвозабон Валижон Раҳимовни икки қўллаб туртиб юбррса. Андижон дарвозабонини четлаб, 11 метр белгилаш керак - деб?
   
28 мая 08:10:54
Real Nasaf
Nasaf vaqt chòzdi? Buni kim aytdi Andijon qura orqali superkubokka kelib qolgani yòq Andijon kubok ĝolibi sifatida keldi shunday ekan teng òyin bòlishi aniq edi bunday òyinlarga futbolchilarga ortiqcha gap kerak emas òzlari motivatsiya topib olib uynayveradi shunday ekan ikki jamoaga ham Raxmat farqi Nasaf asosiy vaqtda yutmoqchi bòldi Andijon esa penaltilar seriyasiyaga olib bormoqchi bòldi
Ikki jamoaga ham kiyingi òyinlariga omad tilayman
   
28 мая 07:28:04
Abdumutalibjon Dolimov
Андижон яхши ўйнади, жамоада ўзгаришлар бор. Зотеев, Машуков, Исмоналиев, Журичкович ва Шайқуловларни ўрнига бошқа ўйинчиларни олиш керак. Ана шунда жамоани ўйин янада очилиб, ғалабалар кўпроқ бўлади.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика