RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  7 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

«Пахтакор» мухлислари - «Хамса» бўйича Ўзбекистон чемпиони! Новости

«Пахтакор» мухлислари - «Хамса» бўйича Ўзбекистон чемпиони!

22-23 март кунлари “Хамса” интеллектуал ўйини бўйича Ўзбекистон чемпионати иккинчи бор ташкил этилди.
«Shodlik Palace» меҳмонхонасида ўтган ўйинларда мамлакатимиздан 14 жамоа иштирок этди. “Пахтакор” жамоаси ҳам қатнашган ўйинга меҳмон сифатида ушбу интеллектуал ўйин асосчиси Фаик Гусейнов ҳам ташриф буюрди. “Хамса” ҳақида ушбу ҳаволадан малумот олишингиз мумкин: "ХАМСА". Дастлабки кун энг кучли 4 жамоа номи аниқланди. Бунинг учун ярим финалга йўл олган 8 жамоа номи ёзма танловида сараб олинди. “Пахтакор” унда 1-ўрин билан кейинги даврага чиқди.

Ёзма танлов натижалари:
1. «Пахтакор» (Тошкент) +7100
2. «Н.З.» (Навоий вилояти терма жамоаси) +6400
3. «Мармакс» (Тошкент) +6100
4. «7Hz» (Тошкент) +4700
5. «SONET» (Тошкент) +4400
6. «Мы» (Тошкент) +4400
7. «Пи квадрат» (Тошкент) +4400
8. «Бис» (Тошкент) +4100

Кейин жамоалар 2 гуруҳга бўлинди. Гуруҳлар таркиби қуйидагича кўриниш олди:
«А» гуруҳи: «Пахтакор», «7Hz», «SONET», «Бис».
«B» гуруҳи: «Н.З.», «Мармакс», «Мы», «Пи квадрат».
«А» “Пахтакор” катта фарқ билан «SONET» жамоасини ортда қолдирди.

«А» гуруҳи:
1.  «Пахтакор» +13600
2. «SONET» +1300
3. «7Hz» –1200
4. «Бис» –2000

“В” гуруҳида «Мы» ва «Мармакс» жамоалари финалга йўлланмани қўлга киритишди.
«В» гуруҳи:
1.  «Мы» +5800
2. «Мармакс» +3640
3. «Пи квадрат» +2
4. «Н.З.» –600

Навбатдаги кунда финал баҳслари ўйналди. 4-турдан сўнг “Мармакс” жамоаси очколардаги салбий баланс туфайли финал раундда иштирок этмаслиги ойдинлашди.

Финал раундидан олдинди жадвал:
1.  «Пахтакор» +4100
2. «SONET» +1300
3. «Мы» +3100
4. «Мармакс» –800

Финал раундидаги саволга ҳеч бир жамоа тўғри жавоб бера олмади. Шундай қилиб, охирги раундга қўйилган баллар ставкаси олиб ташлангач, («Пахтакор» +2101, «SONET» +1200, «Мы» +3100) “Пахтакор” “Хамса” бўйича Ўзбекистон чемпионига айланди.

Якуний натижа:
1. «Пахтакор» +1999
2. «SONET» +100
3. «Мы» +0

“Пахтакор” 2013 йил Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритганди. Бу сафар биринчи ўринга эга чиқилди. Энг муҳими, жамоа 2014 йил охирида Бокуда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олди.


Жамоа таркиби (чапдан ўнгга): Кристина Рябова, Алексей Иванов, Александр Райков, Нурана Велиева, Рустам Ниёзов, Герман Стимбан, Отабек Жўраев (с).
Жамоа мураббийи: Ғанишер Раҳматуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика