"Пахтакор" мураббийи: "Ғалабани жуда истадик ва бунга эришдик"
27 апр 2022 09:16
Новости
"Пахтакор" мураббийи: "Ғалабани жуда истадик ва бунга эришдик"
"Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески "Ал Таавон"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг (5:4) ўз фикрларини билдириб ўтди.
Войнески: - Ўйин голларга бой ўтди, жамоаларда кўп вазиятлар бўлди. Бунга сабаб биз ҳужумкор футбол ўйнашга интиляпмиз. Яна футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳам ўйинга таъсир кўрсатди. Кетма-кет баҳслардан кейин чарчоқ бўлади. Футболчиларни ҳалол, ҳужумкор ва охиригача курашгани билан табриклайман. Ғалабани жуда истадик ва бунга эришдик.
Шунингдек, учрашувда гол урган Миржаҳон Мираҳмадов ҳам ўйин ҳақида қисқача фикрларини билдирди.
Мираҳмадов: - Қийин ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Аввалги беллашувларда омадимиз келмади. Бугун вазиятлардан фойдалана олдик.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии