"Пахтакор" машғулотларга қайтди
20 дек 2013 17:16
Новости
Дастлаб футболчилар билан жамоа раҳбарияти ўртасида йиғилиш ўтказилди. Шундан кейин ўйинчилар "Пахтакор" Марказий стадионида биринчи машғулотни бошлаб юборишди. У унчалик узоқ давом этгани йўқ. Футболчилар таътилдан қайтишгани боис енгил жисмоний машқларни бажариш билан чекланишди. Дастлабки кунларда ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини тикловчи машқлар бажарилади. Тошкентдаги йиғин 29 декабрь куни тугайди. Сўнг 3 январь куни байрам таътилидан қайтадиган жамоа 4 январь куни БААга жўнаб кетади. Эртага машғулотлар соат 15:00да "Пахтакор" стадиони майдонида бўлиб ўтади. 28 декабрь куни икки таркибга бўлинган ҳолда учрашув ўтказилади. Тошкентдаги биринчи йиғинда қатнашадиган футболчилар рўйхати билан танишинг. Жора Оганесян билан шартнома узайтирилмади. Кримец эса Хитойдан ижарадан қайтди.
Дарвозабонлар - Лобанов, Рибкин, Омонов, Раимов, Турсунбоев, Муҳиддинов.
Ҳимоячилар - Ҳошимов, Шамсиддинов, Болтабоев, Исматуллаев, Холмуҳаммедов, Азамат Абдуллаев, Кримец, Миладинович, Саидов, Отахонов, Иброҳим Абдуллаев, Мерзляков, Убайдуллаев, Мираҳматов.
Ярим ҳимоячилар - Қиличев, Каримов, Махситалиев, Азизов, Давлатжонов, Козак, Олимов, Бабаян, Ж.Юсупов, Махарадзе, Ўрунов, Соҳибов, Искандаров, Машарипов, Рекун, Андреев, Темур Ҳакимов, Иброҳимов.
Ҳужумчилар - Сергеев, Солиев, Абдул Азиз Юсупов, Рогованов, Сидоров, Ражабов, Жасур Ҳакимов, Абдухолиқов.
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии