"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди
21 ноя 2024 20:25
Новости
"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди
Яқиндагина Суперлига 25-тури доирасида "Пахтакор" - ОКМК учрашуви якунига етди.
Унда мезбонлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Шу орқали "Пахтакор" ушбу мавсумда кумуш медаллар учун курашдан чиқди. "Шерлар" ҳисобида 38 очко бор, 2-ўриндаги ОКМКда эса 44 очко.
Айни дамда кумуш медаллар учун ОКМКнинг имконияти юқорироқ. Сўнгги турда олмалиқликлар ўз майдонида "Қизилқум"га қарши баҳс олиб боради.
Шунингдек, "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"да ҳам 2-ўрин учун имкониятлар сақланиб қолган. Наманган жамоаси эртага "Қизилқум" меҳмони бўлса, жиззахликлар ўз майдонида "Локомотив"га қарши ўйнайди.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии