RU

Последние новости

10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  3 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  17 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  4 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8

"Пахтакор" жамоаларини тақдирлаш маросими ўтказилди Новости

"Пахтакор" жамоаларини тақдирлаш маросими ўтказилди

25 декабрь куни "Пахтакор" футболчиларини 2017 йилги мавсумдаги медаллар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирнинг биринчи қисмида ёшлар лигасида 2-ўринни эгаллаган ёшлар жамоасига кумуш медаллар ЎФФ вице-президенти Шоакром Исроилов ва ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев томонидан топширилди.

Кейин эса асосий жамоага олий лигада қўлга киритилган 3-поғона учун бронза медалларини ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва ПФЛ директори Омон Ғафуров футболчилар, мураббийлар штаби ва ходимларга тақдим этишди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бош мураббий Шота Арвеладзе ЎФФ томонидан ўзбек футболига энг кўп ҳисса қўшган чет эллик мутахассис сифатида эътироф этилганди.


Сўнг биринчи лигада 3-ўринга эга чиққан "Пахтакор" аёллар жамоасига бронза медаллари клуб спорт директори Жаъфар Ирисметов ва футбол фахрийси Тўлаган Исоқов томонидан топширилди.


Маросимнинг иккинчи қисмида 2017 йил "Пахтакор" жамоаларида ўзини кўрсатган футболчиларга фахрийлар совринларни тақдим этишди. Унга кўра, қуйидаги ўйинчилар энг яхши деб топилишди:

Энг яхши дарвозабон - Александр Лобанов
Энг яхши ҳимоячи – Марко Симич
Энг яхши ярим ҳимоячи – Тиаго Безерра
Энг яхши ҳужумчи – Игорь Сергеев


"Пахтакор"нинг энг яхши футболчиси сифатида расмий сайт ўқувчилари ўртасида сўровномада жамоа сардори Камолиддин Тожиев ғолиб чиқди. У 38,5 фоиз кўрсаткич билан Марко Симичдан ўзиб кетди. Симич овозларнинг 34,1 фоизини тўплади. Учинчи ўринни Гиди Канюк 14,3 фоиз билан банд этди.


Энг чиройли гол муаллифи сифатида Азим Аҳмедов эътироф этилди. Унинг "Нефтчи" дарвозасига 12 август куни Тошкентда ўтган учрашувда урган голи шунга лойиқ кўрилди.


Йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб Бобур Асқаров топилган бўлса, энг яхши аёл футболчи сифатида Мадина Воҳидовага эсдалик совғаси топширилди.


"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти жамоаларга келаси мавсумда чиройли ғалабалар ва чемпионликни тилаб қолади!


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика