"Пахтакор": Иккинчи назорат ўйинида дуранг
16 июл 2017 22:11
Новости
"Пахтакор": Иккинчи назорат ўйинида дуранг
"Пахтакор" иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида яна бир назорат учрашуви ўтказди.
"NBU-Осиё" билан майдонга тушган "шерлар" 20-дақиқада Канюкнинг жарима зарбасини аниқ бажариши эвазига ҳисобни очишди. Бўлим охиригача бир қатор қулай вазиятларда рақиб посбони маҳорат кўрсатди.
Танаффусдан кейин асосан ёшлардан иборат таркибга имкон берилди. 50-дақиқада меҳмонлар мувозанатни тиклашди. Беллашув якунига қадар жамоамизга кўплаб қулай вазиятлардан фойдаланиш насиб этмади.
"Пахтакор" - "NBU-Осиё" - 1:1 (1:0)
Гол: Канюк 20.
"Пахтакор" (1-бўлим): Лобанов, Юсупов, Симич, Тожиев, Ҳошимов, Аҳмедов, Канюк, Безерра, Нуруллаев, Иброҳимов, Сергеев.
"Пахтакор" (2-бўлим): Суюнов, Йўлдошев, Эрмаматов, Аъзамов, Авилов, Юсупов (Искандеров, 60), Исматуллаев, Жўраев, Маҳмудҳожиев, Саъдиллаев, Ҳакимов.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии