RU

Последние новости

01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0

"Пахтакор": Футболчиларимиз мавсум қаҳрамонлари сафида Новости

"Пахтакор": Футболчиларимиз мавсум қаҳрамонлари сафида

Олий лиганинг 2015 йилги мавсуми яна бир турдан кейин якунига етади.

Ҳозирча "Пахтакор" 11-чемпионлик учун яхши имконият ҳосил қилган. Охирги турда Тошкентда "Андижон" доғда қолдирилса, бунга гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Ортда қолган 29 тур мобайнида футболчиларимиз ўзларини кўрсатиб келишмоқда. Жумладан, Игорь Сергеев 21 тўп киритиб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамлардан бири ва яна 3 голли паси билан гол+пас рўйхатида 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Гол билан тугаган пас оширишларини энг кўп "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Шавкат Саломов уддалаган. У 11 марта жамоадошлари учун шундай имконият берган. Ундан кейин катта Жасур Ҳасанов 9 ва ярим ҳимоячимиз Шерзод Каримов 8 мартадан шундай ишни амалга оширишган. Станислав Андреев ҳисобида гол билан тугаган 7та тўп ошириш мавжуд. Стас 8 гол уриб, гол+пас тизимида олий лигада 5-поғонада бормоқда. Бир неча учрашувларда у чап қанот ҳимоячиси ўрнида ҳаракат қилганини ёддан чиқармаслик лозим.

Ёш ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов майдонда кўп вақт ўйнамаган бўлса-да, фойда келтириш борасида жуда яхши натижага эга. У 3 гол уриб, 6 бор голга сабаб бўлган ҳаракатларни амалга оширган. Шунингдек, жамоадаги қолган футболчиларнинг ишончли ўйинларини ҳам ёддан чиқармаслик лозим.

Жамоамиз олдида 20 ноябрь куни "Андижон" билан ўтадиган муҳим ўйин турибди. Умид қиламизки, унда жамоамиз ижобий натижа қайд этади ва мавсумни муваффақиятли якунлайди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика