RU

Последние новости

18:01Уокер Ибрагимович билан музокаралар олиб борди  0 17:21"Барселона" Арауходан норози  1 16:56"Тамворт" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 16:50"Манчестер Сити" "Реал" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  5 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  39 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1

“Пахтакор” – “Бунёдкор”: Шиддатли баҳс гувоҳи бўламизми? Новости

“Пахтакор” – “Бунёдкор”: Шиддатли баҳс гувоҳи бўламизми?

Бугун “Пахтакор” - “Бунёдкор” учрашуви билан олий лиганинг биринчи даврасига якун ясалади.
Аслида бу ўйин 22 июнда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ бу пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойга жўнаб кетгани боис ўйин 5 июлга қолдирилди. Шундай экан, Тошкент дербисига бугун гувоҳ бўламиз.

Айни пайтда “Пахтакор” 30 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва биринчи ўринда кетаётган “Локомотив”дан атиги уч очко ортда қолмоқда. Бугун майдон эгалари ғалаба қозонадиган бўлишса, биринчи даврани “Локомотив” билан бир хил очко ттўплаган ҳолда тугатишади.

Амалдаги чемпион “Бунёдкор” ҳисобида эса 25 очко бор ва мабодо бу жамоа зафар қучгудек бўлса, унда “Бунёдкор” тўртинчи ўриндан учинчи поғонага кўтарилиб олади (“Насаф”дан икки очкога ўзиб кетган ҳолда). Шундай экан, дуранг ҳеч кимни қониқтирмаса керак.  



ЛУШАН УЧУН ЭНГ ЖИДДИЙ ЎЙИН
Сергей Лушан “Бунёдкор” бош мураббий этиб тайинланганидан бери бугун энг жиддий ўйинини ўтказади. Тўғри, унинг қўл остида жамоа “Олмалиқ” ва “Насаф” каби клублар билан куч синашиб кўрди, лекин бу ўйинлар Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган беллашувлар эди. Олий лигада эса “Бунёдкор” янги мураббий қўл остида шу пайтгача иккита ўйин ўтказди: “Нефтчи” ва “Андижон”га қарши ҳамда ҳар иккала баҳс “Жар” стадионида бўлиб ўтди.

Бугун эса жамоа сафарда тўп тепади, бўлиб ҳам кучли рақибга қарши майдонга тушади. Мана шу сабабдан Сергей Лушан бошқарувидаги жамоанинг “Пахтакор”га қарши қандай ҳаракат қилиши қизиқ кўринмоқда. “Бунёдкор” Кубок ўйинларида “Олмалиқ” ва “Насаф”га қарши ўз кучини намойиш эта олди ва ҳақли равишда финалга чиқди. Хўш, энди жамоа биринчи давранинг охирги ўйинида кимсан “Пахтакор” билан қандай натижа қайд этади? Жамоа янги мураббий қўл остида ўз ўйинини топиб олдими? Лушан шогирдлари “Пахтакор”ни мағлуб этишга қодирми? Бугунги учрашув орқали мана шу саволларга жавоб олсак ажаб эмас.

“ПАХТАКОР” УЧУН РУҲИЙ ТИКЛАНИШ ҚАНДАЙ КЕЧДИ?
“Пахтакор” бу йил Кубок финалига чиқа олмади, энди тошкентликлар бор эътиборни ички чемпионатга қаратишади. Самвел Бабаян шогирдлари ярим финалда “Локомотив”га қарши иккита қийин баҳсни ўтказишди: жамоа сафарда ютқазган бўлса, ўз майдонида дуранг ўйнади. Албатта, бу натижалардан сўнг жамоа аъзолари тушкун кайфиятга тушиб қолишди. Шу боис “Пахтакор” учун ўтган тўрт кун давомида руҳий тикланиш қандай кечди саволи айни долзарб ҳисобланади.



Шунга ўхшаш савол 1 июль куни бўлиб ўтган “Пахтакор” - “Локомотив” (2:2) баҳсидан кейинги матбуот анжуманида берилди ва Виктор Жалилов бу саволга жавобан “Албатта, тикланишимиз қийин кечади” дея айтиб ўтди. Агар “Пахтакор” бугун ҳам “Локомотив” билан ўйиндаги каби ҳаракат қиладиган бўлса, унда жамоанинг ғалаба қозониши жуда мушкул бўлади. Кубок ўйинлари шуни кўрсатдики, “Локомотив”да кадрлар бўйича муаммо йўқ ва исталган футболчи ўрнида бошқаси ўйнаб кетаверади. Аммо “Пахтакор”нинг асосий таркиби кучли бўлгани билан захирадан тушаётганлар ўйинни кучайтира олишмаяпти.

“Бунёдкор”да эса “Локомотив”даги сингари машҳур номлар кўпчиликни ташкил этмаса-да, бу жамоада ўйнайдиган футболчилар бор. Масалан, Жамшид Искандеровнинг захирада қолиши “Пахтакор” учун кутилмаган ҳолат ҳисобланса, “Бунёдкор”даги Сардор Рашидов исталган пайт захирада қолиши мумкин. Яъни, Рашидовнинг асосий таркибда тушмаслиги жамоа учун катта йўқотиш ҳисобланмаяпти, буни баъзи ўйинларда кўрдик.

Хуллас, бугун ажойиб ўйин томоша қилишни мақсад қилиб турибмиз. Яъши биласиз, бугунги баҳс соат 19:30да бошланади ва ўйин тугаган пайт бу ёқда Аргентина - Бельгия учрашувининг биринчи тайми кетаётган бўлади. Нафақат биз, балки кўплаб мухлислар олий лигага ҳурмат юзасидан Месси иштирокидаги ўйиндан воз кечиб “Пахтакор”га боришади. Шундай экан, жамоалар шуни ҳам инобатга олган ҳолда чиройли футбол намойиш этиб беришади деган умиддамиз.

Хайрулла Холиқов.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика