RU

Последние новости

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  28 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  18 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

“Пахтакор” - “Бунёдкор” ўйини қолдирилиши мумкин, агар… Новости

“Пахтакор” - “Бунёдкор” ўйини қолдирилиши мумкин, агар…

22 июнь куни олий лиганинг 13-туридан ўрин олган баҳсда “Пахтакор” ўз уйида “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб бориши йиллик тақвимда белгилаб қўйилган.
Аммо бу ўйин қолдирилиши мумкин. Бунга сабаб сифатида “Пахтакор”дан Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бештадан зиёд футболчи чақирилишини кўрсата оламиз.

Маълумки, Шуҳрат Мақсудов бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 21 ва 23 июнь кунлари Хитойда мезбонлар олимпия термасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ўйинларга мураббий 23 нафар футболчи олиб кетишни мўлжаллаб турибди. Лекин ҳозирча Хитойга борадиган таркиб эълон қилингани йўқ.

Эътибор бериб қарасак, “Пахтакор”дан 9 нафар футболчи олимпиячиларимизга номзод экан. Булар - Акмал Турсунбоев, Муҳсин Убайдуллаев, Жамшид Искандеров, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Аббос Махситалиев, Игорь Сергеев, Абдулазиз Юсупов ва Тимур Ҳакимов. Булар 1993 ва 1994 йилда туғилган футболчилар.

ПФЛ томонидан чиқарилган регламентга кўра, миллий терма жамоага уч ва ундан зиёд, олимпия терма жамоасига эса беш ва ундан зиёд футболчини юборган клуб ўз ўйинини бошқа санага кўчириш имкониятига эга бўлади. Шундан келиб чиқиб, агар Мақсудов “Пахтакор”дан бешта футболчини оладиган бўлса, “Пахтакор” “Бунёдкор” билан кечадиган баҳсни бошқа кунга кўчиришни сўраб ПФЛга мурожаат қилиши мумкин. Агар клуб хоҳласа, албатта.  

Лекин иккинчи томондан бу учрашув биринчи давранинг охирги баҳси ҳисобланади ва клуб ҳам, ўйинчилар ҳам тезроқ ўйинни ўтказиб, танаффусга чиқишни хоҳлашади. Лекин бундай ҳолатда Шуҳрат Мақсудовнинг “Пахтакор”дан Искандеров, Козак, Сергеев, Ҳакимов, Машарипов каби нисбатан кўпроқ ўйин амалиётига эга футболчиларни чақирмаслиги лозим бўлади. Лекин иккинчи тарафдан Хитойга олимпиячиларимиз шунчаки боришмайди, балки иккита назорат баҳсида майдонга тушиб қайтишади. Агар Мақсудов жамоа олдига футболчиларни шунчаки кўрикдан ўтказиш эмас, балки ғалаба қозониш вазифасини ҳам қўядиган бўлса, унда кучли таркибни олиб кетишга тўғри келади. Шундай экан, қани кўрамиз, воқеалар қандай тус оларкин.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика