RU

Последние новости

22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  2 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  9

"Пахтакор" - "Бунёдкор". Жепаров, Мурзоев ва Абдураимов дербидан олдин қандай фикрда? Новости

"Пахтакор" - "Бунёдкор". Жепаров, Мурзоев ва Абдураимов дербидан олдин қандай фикрда?

Хабарингиз бор, Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган Тошкент дербисида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўзаро куч синашадилар.

Турнинг марказий ўйинига қизиқиш катта бўлиши табиий. "Пахтакор" Жиззахдаги мағлубият ўрнини тўлдириш учун ҳам икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади. "Шерлар" мағлубият тасодиф эканлигини исботлаш учун ҳам эртага фақат ғалаба учун майдонга тушишади. Уларни бошқа натижа қониқтирмаслиги аниқ. Вадим Абрамов қўл остидаги жамоада ҳозирча барчаси жойида дейишга эрта. "Қўқон-1912" билан баҳсда кўрдикки, "қалдирғочлар" уюштирилаётган ҳужумларга якуний нуқтани қўйишда оқсашмоқда. Хуллас, гапирса гап кўп. Бу борада ўз вақтида маҳоратли футболчи бўлган, бугунги кунда футболимизда тажрибали мутахассис сифатида тилга олинаётган Азамат Абдураимов, Камолиддин Мурзоев ва Сервер Жепаровларнинг дерби олдидан билдирган таҳмин ва фикрларига қулоқ тутамиз.

"Эртанги дерби кутилганидан қизиқарли кечишини таҳмин қиляпман. Айниқса, "Пахтакор" Жиззахдаги кутилмаган мағлубият сабабли икки баробар мотивация билан ўйнайди. "Бунёдкор" энг яқин рақобатчиси билан 6 очколик ўйинда ғалаба қозониб совринли ўринлар учун катта қадам ташлаши мумкин. "Суғдиёна"нинг сенсацияси жамоаларнинг мавқеи ва эгаллаб турган ўрнидан келиб чиқиб айтилган гап.   Аслида ўша куни Улуғбек Бақоев шогирдлари барчанинг имкониятлари тенг эканлигини кўрсата олди.Карантиндан сўнг деярли барча жамоалар бир хил даражага тушди. Эртага кимда хоҳиш кучли бўлса ва ҳаракат қилса ўша жамоа ғалаба қозонади. Дербиларда футболчилар кучни тежаб ўйнамайди, борини беради. Арвеладзе ва Абрамовнинг ўзига яраша қарашлари бор. Икки мутахассис ҳам ҳужумкорликни яхши кўради. Бир-бирига атаб қўйган яширин совғалари бўлиши ҳам мумкин",- дейди Камолиддин Мурзоев.


"Қисқача фикр билдиришим мумкин. Ҳозирда Суперлига жамоалари оптимал спорт формасида эмас. Тошкент дербисида фаворит кўрамаяпман. Икки жамоанинг имкониятлари тенг",- дейди Сервер Жепаров.


"Аслида ўтган турда икки жамоа ҳам дуранг натижа қайд этишлари мантиққа тўғри келарди. "Бунёдкор"га омад кулиб боқди. "Пахтакор"га эса сафардан бир очко билан қайтишига ҳакамлар тўсқинлик қилди. Улар иккита яққол пенальтини белгиламадилар. "Пахтакор" доскада рақибини мағлуб этиб бўлганди. Лекин, майдонда "Суғдиёна" футболчиларида хоҳиш устунлик қилди. Биргина Жалолиддин Машариповнинг рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уринишлари самара бермади. Дарвоқе, футболчилар узоқ танаффусдан сўнг ўйин ритмидан чиқиб кетганини айтиш жоиз. Бўлажак учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам,"Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги беллашувлар доим муросасиз ва кескинлиги билан ажралиб турган. Бу сафар икки жамоанинг очколари бир хил, турнир жадвалида ёнма-ён кетишмоқда. Таркиб ва ўйинни ташкил қилиш жиҳатдан "шерлар" фаворит. Арвеладзенинг захира ўриндиғи Абрамовникидан кучлироқ. Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқовларнинг қайтгани ҳам мезбонларнинг фойдасига ишлаши турган гап. Ҳужум чизиғида ўзгаришлар кўришимиз эҳтимоли йўқ эмас. Ўзимни қадрдон жамоам "Пахтакор" ушбу баҳсда уч очкони қўлга киритади",- дейди Азамат Абдураимов.


Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика