«Пахтакор» «Бунёдкор» футболчисини сотиб олди
07 янв 07:52
Новости
«Пахтакор» «Бунёдкор» футболчисини сотиб олди
«Пахтакор» ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида ижарада ҳаракат қилган Маҳмуд Маҳамаджоновни «Бунёдкор»дан сотиб олди.
Келишув амалга оширилганидан сўнг футболчи кеча «шерлар» ихтиёрига етиб бориш учун Туркияга учиб кетди.
Футболчи «Пахтакор» сафида ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида 15 та учрашувда майдонга тушди.
Маълумот учун, 21 ёшли футболчининг «Бунёдкор» билан тузган шартномаси 2027 йилнинг сўнггига қадар эди. Унинг трансфермаркетдаги нархи 350 минг еврога баҳоланмоқда.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии