RU

Последние новости

19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  1 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  18 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  28 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  13 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4

"Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувига бориш учун олтита сабаб Новости

"Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувига бориш учун олтита сабаб

Эртага Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур баҳсни стадиондан кузатиш учун бир қатор муҳим сабаблар бор.



Биринчидан, "Пахтакор" гуруҳ босқичини Теҳронда "Персеполис"га қарши ўйин билан бошлади. Ўтган мавсум ОЧЛ финалига чиққан Эрон клуби билан баҳсда кўпчилик "шерлар" мағлуб бўлишларини тахмин қилганди. Бироқ амалда бундай бўлмади ва "Пахтакор" ишончли ўйин намойиш этиб сафардан муҳим 1 очко билан қайтишга муваффақ бўлди.




Иккинчидан, "Ал Аҳли" нафақат Саудия Арабистонида балки Осиёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа 2012 йилда Осиё чемпионлар лигаси финалида ўйнаган. "Ал Аҳли" сафида суриялик машҳур ҳужумчи Умар Ал Сома тўп тепади. Унинг ўйинини стадиондан туриб кузатиш имкониятини қўлдан бой берманг.




Учинчидан, бу ўйин Шота Арвеладзе ва уругвайлик Хорхе Фоссати тўқнашувига айланади. Уругвайлик мураббий қўл остидаги жамоалар бир неча бор клубларимиз ва терма жамоамизга қарши ўйнаган. Бу сафарги баҳс ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.




Тўртинчидан, шу куни "Пахтакор" стадионига кириш БЕПУЛ. Стадионга келинг ва дарвоза ёнидан БЕПУЛ чипта билан ўйинга киринг. Фақатгина 32 ва 35-сектор чипталари 20 минг сўм, 33 ва 34-сектор чипталари 40 минг сўмдан. 




Бешинчидан, "Пахтакор" бу ўйинда бутун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. ОЧЛда клубларимиз очколар жамғаришда давом этишса кейинги мавсумларда ОФК Ўзбекистон клублари учун квоталарни оширади ва юртимизнинг бошқа клублари ҳам мазкур нуфузли мусобақада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади. Шундай экан, бу учрашувда бутун Ўзбекистон "Пахтакор"га мухлислик қилади.




Олтинчидан, ажойиб об-ҳаво. 12 март куни Тошкентда 18 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ўйин кеч соат 18:00да бошланади. Бемалол ишдан чиқиб "Пахтакор" стадионига келишингиз мумкин.



Рейтинг: +91   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика