RU

Последние новости

18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   0 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  0 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  1 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  6 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  23

"Пахтакор" - 2014 йилги Ўзбекистон чемпиони! Новости

"Пахтакор" - 2014 йилги Ўзбекистон чемпиони!

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.
Олий Лига, 21-тур учрашуви
 29 октябрь, чоршанба
17:00 - «Пахтакор» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро) 4:0
Гол:
Жамшид Искандеров 3, - 1:0 (Шерзод Каримов). Владимир Козак 32, - 2:0. Игорь Сергеев 35, - 3:0 (Владимир Козак). Баҳодир Пардаев 67, - 4:0 (Егор Кримец).
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), Ф. Ҳасанов (Наманган), В. Нажафалиев (Тошкент)
"Пахтакор": Александр Лобанов, Станислав Андреев, Егор Кримец, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе (с), Владимир Козак, Жамшид Искандеров (Анвар Солиев, 72), Шерзод Каримов (Жамшид Болтабоев, 80), Игорь Сергеев
Захира: Никита Рибкин, Баҳодир Пардаев, Александр Мерзляков, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Соҳибов
"Бухоро": Александр Корнейчук, Евгений Кочнев (Нозим Умуров, 72), Сухроб Неъматов, Виталий Плямадела, Жамолиддин Убайдуллаев, Санжар Асқаралиев, Илья Ильин (Равшан Аслонов, 46), Умрилло Рамазонов, Анвар Ражабов (Акобир Тўраев, 46), Отабек Нарзуллаев, Дмитрий Попович
Захира: Фарруҳ Турдиалиев, Айбек Нурбоев, Улуғбек Бақоев, Маъруф Муродов, 
Огоҳлантиришлар: Илья Ильин 28
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.


                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ  
                                            ЯНГИЛАШ


90+2. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Пахтакор" - чемпион! Клубнинг барча мухлисларини чемпионлик билан табриклаймиз.

90.
Корнейчук ўзини Нойердек тутди, бироқ сал қолса тўпни рақибларга олдириб қўярди

89.
Суҳроб Неъматов жарима тўпини амалга оширди. Чамаси 30 метрлардан йўлланган зарба дарвозага бормади

87.
Боян Миладинович жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ

85.
Учрашув тугашига 5 дақиқа қолди

80. Ўзгариш. "Пахтакор".
Шерзод Каримов ўрнига Жамшид Болтабоев

78. ЗАРБААААА! Убайдуллаевнинг жарима майдони ичига кириб бориб берган зарбасидан сўнг тўпни Лобанов қайтарди!

76. Хавфли вазият!
Сергеев чап қанотдан олдинга бориб Пардаевга оширди, Баҳодир тўпни тўхатата олмади

73. Ўзгариш. "Пахтакор".
Жамшид Искандеров ўрнига Анвар Солиев тушди

72. Ўзгариш. "Бухоро".
Евгений Кочнев ўрнига Нозим Умуров тушди

71. Зарба!
Кахи Махарадзенинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

67. Бурчак тўпидан сўнг Кримец боши билан тўпни шерикларига оширди, Пардаев эса яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади - 4:0.

67. ГООООООООООООООООЛ! 4:0. Баҳодир Пардаев!

66. ЗАРБА!
Шерзод Каримов жарима майдони чизиғи устидан тўпни дарвозага йўллади, Корнейчук тўпни қайтарди

64. Ўзгариш. "Пахтакор".
Станислав Андреев ўрнига Баҳодир Пардаев тушди

60.
Убайдуллаевнинг зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди

59.
Нарзуллаевнинг дарвозага йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди

58. "Бухоро"да жарима тўпи.
Тўп ёнида Нарзуллаев ва Неъматов

55. Хавфли вазият!
Андреевнинг тўп узатишидан сўнг Кахи Махарадзе боши билан ноаниқ зарба берди.

52.
Бу сафар Неъматов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ

49. Хавфли вазият! "Бухоро"да бурчак тўпи... Неъматовнинг оширган тўпини Акобир Тўраев боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

47.
Иккинчи бўлимни "Бухоро" ҳужумлар билан бошлади

46. Ўзгаришлар. "Бухоро".
Илья Ильин ўрнига Равшан Асланов, Анвар Ражабов ўрнига Акобир Тўраев тушди

46. Иккинчи бўлим бошланди


45. Дастлабки бўлим якунланди.

42.
Кахи Махарадзе жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, Корнейчук тўпни эгаллаб олди

40. Хавфли вазият!
Суҳроб Неъматов жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

39. "Бухоро"
жарима тўпига эга бўлди. Сухроб Неъматовнинг оширган тўпини Илья Ильин дарвозага йўллади, ноаниқ! Хавфли вазият!

35. Владимир Козак чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Сергеев бўш қолган дарвозага йўллади - 3:0.

35. ГООООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ! 3:0.

34.
Даврон Ҳошимов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Корнейчук ўз ўрнида

32.
"Бухоро"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Евгений Кочнев тўпни дарвозага йўллай олмади

29. Владимир Козакдан яна бир чиройли гол! Корнейчук тўпни қайтарди. Қайтан тўпни Козак тўхтатмасдан дарвозага йўллади - 2:0.

29. ГОООООООООООООООООЛ! 2:0

27. Огоҳлантириш. "Бухоро".
Илья Ильин

23. Хавфли вазият! Чап қанотдан Андреев олдинга ўтди, бироқ шерикларига тўпни узатиш ўрнига дарвозага йўллади, Корнейчук тўпни қайтарди.

22.
"Бухоро" футболчилари асосан узун паслар билан олдинга ўтишга уринмоқда.

17.
Андреев бу сафар тўпни Шерзод Каримовга аниқ узатди, Шерзоднинг зарбаси умуман ноаниқ чиқди

16. Андреев!
Стас ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни шерикларига узатди, ноаниқ.

12.
Устунлик мезбонлар томонида. Навбатдаги бурчак тўпи...

10. ЗАРБАААААААААА! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ. Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи зарба берди, ноаниқ.

8.
"Пахтакор"нинг яна бир ҳужуми... чап қанотдан ривожланган ҳужумини ҳимоячилар қайтарди

6.
Акбар Исматуллаевнинг зарбасидан сўнг Корнейчук тўпни қийинчилик билан қайтарди.

5.
Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми. Козак чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Бурчак тўпидан сўнг Сергеев боши билан зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

4.
Тезкор гол учрашувга қандай таъсир қилар экан? Кузатамиз...

3. Шерзод Каримов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди, Жамшид Искандеров тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади - 1:0. Супер гол!

3. ГОООООООООООООЛ! 1:0


2. "Пахтакор" сариқ, "Бухоро" эса кўк рангли футболкаларда ўйнайди.

1.УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

- Бугун "Пахтакор" ғалаба қозонса муддатдан аввал олий лигада чемпион бўлади. Бу жамоа учун 10-чемпионлик бўлади.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика