RU

Последние новости

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  5 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  10 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  10 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  16 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

“Пахтакор-2” ўрнига “Истиқлол”...ми? Новости

“Пахтакор-2” ўрнига “Истиқлол”...ми?

Кеча биринчи лиганинг биринчи босқич ўйинлари якунига етди.
Эндиликда “Шарқ” ва “Ғарб” минтақасида кучли саккизликдан жой олган жамоалар иккинчи босқич баҳсларини бошлашади. Лига дебютанти “Истиқлол” ва биринчи лиганинг доимий иштрокчиси бўлган “Янгиер” жамоалари шарқ минтақасида 8-ўринни эгаллаш учун биринчи босқчининг охирги турига қадар жиддий курашди. Якунда “Янгиер” бу борада Тошкент жамоасини бир очко фарқи билан ортда қолдиришга эришди. Шу тариқа “Истиқлол” гарчи 22-турда “НБУ-Осиё” майдонидан ғалаба (3:2) билан қайтган бўлсада, 9-ўринни эгаллади. Шу боис энди “Истиқлол” мусобақа регламентига кўра лигада қолиш учун ўтказиладиган пулькада иштирок этади.

Аммо бугун “Истиқлол”нинг иккинчи босқичда “Пахтакор-2”нинг ўрнига иштирок этиши мумкинли тўғрисида хабарлар урчий бошлади. Шу боис масалага жиддий ёндошиб, дастлаб “Пахтакор-2” мураббийи Шуҳрат Раҳмонқуловга мурожаат қилдик.

“Очиғи бу ҳақда биринчи сиздан эшитиб турибман. Йўқ, бу нотўғри маълумот. Иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритишимиз осон кечмади-ку, қандай қилиб эгаллаб турган ўрнимизни бошқа жамоага тақдим этишимиз мумкин?! Умид қиламанки, жамоамиз иккинчи босқичда ҳам иштирокини давом эттиради ва ижобий натижа қайд этади”, - дейди Раҳмонқулов.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика