Парти жароҳат олди. У "Лейпциг"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин
21 июл 2020 18:47
Новости
Парти жароҳат олди. У "Лейпциг"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин
Мушаклар билан боғлиқ жароҳат сабаб ганалик футболчи 3 ҳафтани ўтказиб юборади.
Чемпионлар Лигаси 1/4 финал доирасидаги "Лейпциг"га қарши ўйинда "Атлетико"нинг муҳим ўйинчиларидан бири Томас Парти иштирок этмаслиги мумкин.
Томас Ла Лиганинг сўнгги тур доирасидаги "Реал Сосьедад" (1:1)га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва иккинчи таймда ўзини алмаштиришларини сўради. Текширувлардан сўнг маълум бўлдики, Партининг мушакларига шикаст етган ва энди ўйинчи 3 ҳафтани ўтказиб юборади.
Томас жорий мавсум "Атлетико" сафида Ян Облак ва Сауль Ньигесдан сўнг энг кўп майдонга тушган футболчи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ва "Лейпциг" жамоалари ўртасидаги ўйин 13 августда бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии