RU

Последние новости

23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  1 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  2 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  3 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  4 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  11 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  19 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2

Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади Новости

Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади

Ўзбекистон U-23 Олимпиада гуруҳ босқич 3-тур ўйинини терма жамоаси Доминикан Республикасига қарши ўтказди.


Париж-2024. Гуруҳ босқичи, 3-тур

Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Исмоил Маҳмуд (Судан), Элвис Ноупу (Камерун), Аҳмад Либан (Жибути), Ким Ёужунгга (Корея Республикаси)

Гол: Рафаэль Нунес (пенальти) 51 1:0, Алишер Одилов 58, 1:1

Доминикан:  1. Хавьер Вальдес, 2. Эдгар Пуйоль, 12. Жоао Урбаез (16. Нельсон Лемер,81), 5. Луи де Лукас, 17. Хосе де Леон (2. Рейес Марзиан, 46), 8. Ангель Монтес Де Ока, 6. Хайнц Моршель, 9. Рафаэль Нуньес, 18. Новенд Лоренцо, 11. Петер Федерико (14. Де Ла Круз Мангас, 67), 7. Оскар Уренья (3. Жосуе Баез, 46)

Захира: 13. Энрике Бос, 20. Томас, Жунгбауер,  10. Аскона Эдисон 

Ўзбекистон — 12.В. Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 5.Ҳамралиев, 8.Руслан Жиянов (10. Жасур Жалолиддинов, 57), 9.Ҳусайн Норчаев ( 14. Элдор Шомуродов, 57),13.Зафармурод Абдираҳматов, 15.Умарали Раҳмоналиев, 18.Абдурауф Бўриев, 19. Иброҳим Ибрагимов ( 7. Аббос Файзуллаев, 57), 20.Алишер Одилов (17. Диёр Ҳолматов, 83)
Захира: 1. Абдувоҳид Неъматов, 116. Асадбек Раҳимжонов, 21. Беҳруз Асқаров, 

Огоҳлантириш: Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон), Луи де Лукас (Доминикан Республикаси)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Тугади. 

90+4. ЗАРБААА. Жасур Жалолиддиновнинг зарбаси хавфли чиқди. 

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

82. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Алишер Одилов ўрнига 

76. Вакилларимиздан яхши ўйланган комбинация. Жасур Жалолиддинов Одиловни тўп билан таъминлади. Аммо якун йўқ. 

69. Шомуродовнинг зарбаси кучсиз чиқди. 

65. ГООООООООООООООООООЛ. Алишер Одилов рақиб дарвозасини ишғол қилганди, лекин ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. Ҳакамлар, яна ҳакамлар. 

63. Аббос Файзуллаевга нисбатан жарима майдончаси ичида йиқитилди. Ҳакам жим. 

58. ГООООООООООООООООООООООООООЛ. Алишер Одилоооооов ҳисобни тенглаштирди. Одилов жамоадошининг қулай узатмасини голга айлантирди. Чиройли комбинация ва ажойиб якун. 

57. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Ҳусайн Норчаев ўрнига Алишер Одилов, Русланбек Жиянов ўрнига Жасур Жалолиддинов, Иброҳим Ибрагимов ўрнига Аббосбек Файзуллаев тушди. 

56. Умарали Раҳмоналиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

54. ОГОҲЛАНТИРИШ. Луи де Лукас

53. Жуда қулай нуқтада жарима зарбасини ишладик. Қани йигитлар битта гол. 

52. Русланбек Жиянов қулай вазиятда ёки тўғри узатма ёки тўғри зарба бермади. Зарба эса ноаниқ. 

51. ГОЛ. Рафаэль Нуньес 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда хатога йўл қўймади, 1:0. 

48. ПЕНАЛЬТИ. Доминикан Республикаси дарвозамизга пенальти белгиланди. Нима ҳам деймиз, Назаровга ишонамиз. 

47. УХ. Абдуқодир Ҳусанов жарима майдончаси ичида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Дарвозамизга пенальти белгиланиши мумкин. 

46. ЎЗГАРИШ. Доминикан Республикаси, Хосе де Леон ўрнига Марзиан, Оскар Уренья ўрнига Жосуа Байез тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45+3. УУУУУХ. Ўзбекистонлик олимпиячилар ўйинда навбатдаги хавфли вазиятни юзага келтирди. Бирга бир вазиятда Одилов имкониятдан фойдалана олмади

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

38. Доминикан терма жамоамиз жарима майдончаси томон яна бир ҳужум ташкил қилди. Ҳимоячиларимиз тартибли ҳимояланди. 

33. СЕЕЙВ. Владимир Назаровдан яна бир ажойиб сейв. Лоренцонинг ўртадан тепган тўпини посбонимиз қайтариб юборди. Назаров бугун ўзини кўрсатмоқда. 

26. СЕЙВ. Владимир Назаров Гонсаллеснинг зарбасини оёқлари билан қайтарди. Яхши сейв. 

25. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Абдуқодир Ҳусанов

23. ЗАРБАААААА. Русланбек Жиянов жарима майдончаси ичида кутилмаган зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегди. 

22. Доминикан Республикаси вакили Нунеснинг зарбаси хавфли чиқди. 

21. Ҳакам жамоаларга сув ичиб олиш учун 1 дақиқа танаффус берди. 

14. Терма жамоамиз илк бурчак зарбасини амалга оширди. 

7. Бугун таркибимизда жиддий ўзгаришлар бор. Кападзе бу рақибга қарши кам ўйин амалиётига эга йигитларни туширди. 

- Ўйин бошланди. Терма жамоамизга омад тилаймиз. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Мадҳиялар янгради. 

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика