RU

Последние новости

20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  0 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  6 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  36 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0

Пабло Таборда: "Месси бизни кузатиб боради. Агар нариги ярим финалчилар биздан кейин ўйнаганда, финалдаги рақиб сифатида Бразилияни танлаган бўлардим" Новости

Пабло Таборда: "Месси бизни кузатиб боради. Агар нариги ярим финалчилар биздан кейин ўйнаганда, финалдаги рақиб сифатида Бразилияни танлаган бўлардим"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Францияга қарши ўйиндан сўнг (3:2) Аргентина терма жамоаси сардори Пабло Таборда сайтимизга интервью берди.

"Тўғриси, Францияга қарши оғир ўйин ўтказдик. Анча машаққат чекдик. Аммо ғалаба қозонишни уддаладик. Эндиликда Бразилиядан реванш олишга ҳаракат қиламиз.

Турнир давомида кўп гол ўтказиб юбордик, бу хавотирли бўлиши мумкин. Бироқ финал буткул бошқача бўлади ва футзалчилар кўпроқ куч сарфлашиб, буткул бошқача ўйин намойиш этишади. Шу боис бу бизни ташвишга солмайди.

Футболни оладиган бўлсак, Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Умид қиламанки, биз ҳам улар қилган ишни такрорлаймиз. Месси билан суҳбатлашиш насиб қилмаган, лекин аминманки, у футзални диққат билан кузатиб боради, бунга Instagram саҳифасида жойлаган футзалга оид постлари исбот бўла олади. 

Шуни таъкидлаш жоизки, биз кетма-кет учинчи маротаба жаҳон чемпионати финалида ўйнаймиз. Аргентиналик футзалчи учун бу шараф.

Агар Бразилия биздан бир кун кейин Украинага қарши ўйнаганда, мен ҳам финалдаги рақиб сифатида Бразилияни танлаган бўлардим. Чунки Аргентина-Бразилия қарама-қаршилигидан кўра шиддатли ва мароқлироқ ўйин йўқ, бунақаси камдан-кам учрайди. Биз бундан завқланамиз, нима бўлишини эса Худо билади", Таборда.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Аргентига жаҳон чемпионати финалида Бразилия билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика