RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  46 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

ЎзПФЛ Ижроқўми “Истиқлол” клубининг Про лигадан чиқиб кетишини тасдиқлади Новости

ЎзПФЛ Ижроқўми “Истиқлол” клубининг Про лигадан чиқиб кетишини тасдиқлади

Шу йилнинг 12 апрель куни Фарғонанинг “Истиқлол” клуби Про лигани давом эттирмаслик юзасидан расмий мурожаат билан чиққанди.

ЎзПФЛ клубнинг иштирокчилар сафидан чиқиши масаласини ташкилот Ижроқўмга киритди ҳамда “Истиқлол”нинг мусобақадан чиқиб кетиши расман тасдиқланди.

“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 8.9-бандига асосан “Истиқлол” футбол клубининг 2021 йилги мавсумда қайд этган натижалари бекор қилинди. Ўша учрашувда ишлаб олинган сариқ ва қизил карточкалар эса ўз кучида қолди. Эндиликда Про лиганинг ҳар бир турида “Истиқлол”га қарши тўп суриши керак бўлган жамоа шу тур доирасида дам олади.

“Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”нинг 14.2-бандига асосан “Истиқлол” футболчиларига бошқа клублар билан шартнома имзолаш ҳуқуқи тақдим этилади. ЎзПФЛ янги тузилган шартномаларни ёзги трансфер ойнаси очилгунга қадар ҳам рўйхатдан ўтказади. Қайд этиш керак, ёзги трансфер Ўзбекистонда 5 июль куни расман очилади ва 31 июлга қадар давом этади.

“Истиқлол” футбол клубининг эндиликдаги собиқ футболчилари ўзлари шартнома имзолаган янги клублари сафида қачондан бошлаб майдонга тушишлари масаласи 19 апрель кунги алоҳида йиғилишда кўриб чиқилади. Мазкур йиғилиш ЎФА, ЎзПФЛ, Футболчилар уюшмаси ҳамда Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита вакиллари иштирокида ташкил этилади. 

“Истиқлол” жамоасини тарқалиб кетиши, Ҳакимовнинг гапларига қўшилмаслиги, футболчиларнинг кейинги тақдири ҳақида Баҳодир Шамшитдинов билан интервью 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика