RU

Последние новости

13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  2 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  3 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  50 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   2 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   23 09:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имкон бердик"  0 08:57Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди  2

ЎзПФЛ 4 февраль куни ОАВ билан матбуот анжумани ўтказади Новости

ЎзПФЛ 4 февраль куни ОАВ билан матбуот анжумани ўтказади

Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон фармонининг 5-бандига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинган бўлиб, мазкур индекс нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан тузилиши белгиланган.

Шу мақсадда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан  ўз фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни тегишли давлат органлари билан биргаликда кенг жамоатчиликка ҳам тақдим этиш кўзда тутилган.

Шундан келиб чиқиб, шу йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот анжумани ташкил қилишни режалаштирди. Биз ўтган йили “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”да кўрсатилган барча мусобақаларни ўтказишга эришдик. Шунингдек, “2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”ни тасдиқладик. 4 февраль санасида шу ва унинг атрофида юзага келаётган саволларга жавоб қайтариш режалаштирилган. 

Журналистлар билан учрашув чоғида футболчи ва мураббийлар билан тузилаётган меҳнат шартномалари, уларни рўйхатдан ўтказишда ЎзПФЛ позицияси, мусобақалар, ҳакамлар, футболга кириб келаётган янги техникалар учун чиқимлар ҳамда уларнинг манбаси, бугунги кунда олиб борилаётган масалаларга атрофлича тўхталинади", – дейилади ЎзПФЛ расмий хабарида.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика