«Ўзимизнинг майдонда ердан куч олиб ўйнадик» — Русланбек Жиянов
16 июн 2022 00:29
Новости
«Ўзимизнинг майдонда ердан куч олиб ўйнадик» — Русланбек Жиянов
Ўзбекистон — Япония ўйинидан сўнг футболчиларимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
Футболчимиз Русланбек Жиянов ҳам «Championat.asia»га интервью берди.
— Ўйин ва мухлислар ҳақида фикрингиз…
— Ўйин жуда яхши бўлди. Мухлисларнинг овозини эшитиб турдик. Уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турдик.
— Баҳс давомида техник финтлар намойиш этдингиз. Бу ҳам мураббийнинг кўрсатмаси эдими?
— Албатта. «Рақиб чарчади, ўйинни кўпроқ ўзингга ол, хавфли вазиятлар ярат» деган топшириқ берди мураббий.
— Японияга қарши қандай тайёргарлик кўрилганди?
— Руҳий жиҳатдан тайёр эдик. Ўзимизнинг майдонда ердан куч олиб ўйнадик. Мухлислар бўлса янада яхши бўларди.
— Саудия Арабистони билан ўйинга тайёрмисиз?
— Ҳа, тайёрмиз. Ҳар бир ўйинга тайёрмиз.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии