RU

Последние новости

17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  0 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  1 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  11 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  1 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   11 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  4 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  4 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  2 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  2 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2

Озилга "Барселона" қизиқса, трансферни "Реал" ҳал қилади Новости

Озилга "Барселона" қизиқса, трансферни "Реал" ҳал қилади

Теги :  Месут Озил
Футбол сирларини ошкор қилувчи "Football Leaks" яна бир ғаройиб сирни омма эътиборига ҳавола қилди.

Бу сафар ярим ҳимоячи Месут Озилнинг "Реал"дан "Арсенал"га ўтиши шартномаларидаги қизиқ бандлар эълон қилинди.

2013 йилда кўплаб футбол янгиликлари сайтлари Озилнинг 42,4 млн. фунт стерлинг тўлагани ҳақида маълум қилган эди.

Бу маблағ тўғри эканлиги тасдиқланди, аммо "Арсенал" немис футболчиси учун 44 млн. еврони учга бўлиб тўлайди ва жамоа Чемпионлар лигасида 6 йил қатнашса "тўпчилар" яна 6 млн. евро (ҳар мавсумга 1 млн. евродан) тўлаши келишилган эди.

Доллар ва евронинг ҳозирги курсига эътибор берсак, "Арсенал" Озил учун тўлайдиган 50 млн. евро 38 млн. фунтга айланади.

Озилнинг шартномасида бунданда қизиқ шартлар бор. 4-бандга кўра, агар "Арсенал" Озилни бошқа клубга сотишни режа қилса, аввалига улар ярим ҳимоячини "Реал"га таклиф қилишлари шарт.

"Реал" 48 соат ичида ўз қарорини эълон қилади ва футболчининг келгуси фаолияти "Қироллик клуби" қўлларида бўлади.

Агар "Барселона" 2016 йилнинг ёзида Озилни харид қилмоқчи бўлса, "Реал" Месутни Каталония клубига бермасдан, ўзи сотиб олиши мумкин. Аммо ФИФА "Қироллик клуби"га нисбатан санкциялар қўллаган. Хўш, энди нима бўлади?

Келишувнинг 4,5 бандига кўра, "Арсенал" Озилни 50 млн. евродан кўпроқ маблағга сотадиган бўлса, бу пулларнинг 33% "Реал" ҳисобига ўтказилиши керак.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика