ЎзФҲМ: "Насаф" – "Сўғдиёна" учрашувида пенальти белгиланмаслиги керак эди"
10 окт 2022 16:38
Новости
ЎзФҲМ: "Насаф" – "Сўғдиёна" учрашувида пенальти белгиланмаслиги керак эди"
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" – "Сўғдиёна" учрашувининг 81-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида рўй берган ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.
Унга кўра, "Сўғдиёна"нинг 19-рақамли футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов тўп учун курашда "Насаф" дарвозабони ва ҳимоячиси билан тўқнашувда майдонга йиқилиб тушган. Бош ҳакам дастлаб ўйин қоидаси бузилмаганлигини қайд этган. Бироқ вазиятни ВАР орқали кўргач, пенальти белгилаган.
"Ҳакам бу вазиятда пенальти белгиламасдан, ўйинни давом эттириши керак эди", – дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз.
"Насаф": "Танташевнинг сўнгги қарори "аждарлар"ни қимматли икки очкодан мосуво қилди"
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии