"Насаф": "Танташевнинг сўнгги қарори "аждарлар"ни қимматли икки очкодан мосуво қилди"

Sherzod Nurmatov
10 окт 2022, 13:45
Coca Cola Суперлигасининг 21-турида "Насаф" Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етди.

Клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қуйидагича материал чоп этди. 

"Беллашув бухоролик ҳакамларнинг ғалати қарорлари билан эсда қолди. Учрашувнинг 60-дақиқасида рақиб майдонига кириб борган Ойбек Бозоров қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу вазиятда Танташев ҳеч қандай қоида бузилмаган деб ҳисоблади. (ВИДЕО)

VAR ҳакамлари ҳам Бозоров йиқилган вазиятга эътибор беришмади. Аммо 81-дақиқада Жавоҳир Қаҳрамонов билан бўлган вазиятда эса Ильгиз Танташев дарвозамиз томон пенальти белгилади. (ВИДЕО)

Танташевнинг сўнгги қарори "аждарлар"ни қимматли икки очкодан мосуво қилди. "Насаф" майдонда иккита жамоага қарши ўйнашга мажбурми?!", – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувнинг 85-дақиқасида бош ҳакам Танташев Жавоҳир Қаҳрамонов билан рўй берган ҳодисани VAR'да кўриб чиқиб, шу орқали "Насаф" дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу эса тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›