RU

Последние новости

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  1 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  4 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  5 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  17 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  17 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  110

Ўзбекистоннинг 4 карра чемпиони “Қўқон-1912” билан шартнома тузди Новости

Ўзбекистоннинг 4 карра чемпиони “Қўқон-1912” билан шартнома тузди

Яна кучлилар сафига қайтган “Қўқон-1912” футбол клуби янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Айни дамда Тошкентда йиғин ўтказаётган жамоамиз селекция ишларини давом эттирмоқда. Таркибга иқтидорли ўйинчиларни жалб этиш билан бирга, маҳоратли ўйинчилар ҳам таклиф этилмоқда. Хусусан ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган ҳимоячи Алексей Николаев эндиликда фаолиятини “Қўқон-1912”да давом эттиради.

Мухлисларга яхши маълумки, чап қанот ҳимоячиси сифатида танилган Николаев “Пахтакор” сафида Ўзбекистоннинг 4 карра чемпиони ва 4 бор мамлакат Кубогида зафар қучган. Тажрибали ҳимоячи “шерлар” сафида 80га яқин ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 3та тўп киритган.

2006 йили эса футболчи Россия премьер лигаси қатнашчиси Ярославнинг “Шинник” клубига кўчиб ўтади. Биринчи даврада 2та ўйинда имконият берилгач, Николаев ўзини Қозоғистон чемпионатида синаб кўришга аҳд қилади. Шу тариқа “Актобе” таклифини қабул қилади. Айтиш лозимки, бу жамоа таркибида у чемпионликка эришган. 35 ёшли футболчи кейинчалик “Қурувчи” (ҳозирги “Бунёдкор”) билан тақдирини боғлайди. Бу жамоада бир йил ўйнагач, унга яна хориждан таклиф тушади ва Николаев бу сафар энди Хитойга йўл олади. “Шэньчжэнь Руби” сафида у 27та учрашув ўтказиб, сўнгра яна юртимизга қайтади. Самарқанднинг “Динамо” жамоаси уни ўз таркибига чорлайди. Николаев таклифни қабул қилган холда, бу жамоа сафида бир мавсум ўйнади.

Николаевнинг катта футболга кириб келишида муҳим ўрин тутган “Қизилқум” жамоаси уни 2011 йили яна ўз сафига чорлайди. “Кончилар” таркибида бир мавсум тўп тепгач, у яна қадрдон клуби – “Пахтакор”га қайтади. Бу сафар унинг тошкентликлар сафида ишлари ўз хоҳлаганидек кечамади ва футболчи яна жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

2012 йилнинг иккинчи ярмидан “Бухоро”га ўтган Николаев у ерда 31та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйган.

2014 йили футболчи биринчи лига қатнашчиси “НБУ-Осиё” таркибида фаолият юритди.

Эндиликда Алексей Николаев “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. 

Маълумот учун:
Николаев Алексей Владимирович
Туғилган йили: 05.09. 1979
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Бўйи: 182 см
Амплуаси: ҳимоячи

Футболчилик фаолияти:
2000—2002 Ўзбекистон “Қизилқум”  96 ўйин  (14гол)
2003—2005 Ўзбекистон “Пахтакор”  72 (3)
2006 Россия “Шинник”  2 (0)
2006—2007  Қозоғистон “Актобе” 31 (3)
2008 Ўзбекистон “Қурувчи” / “Бунёдкор” 25 (0)
2009 Хитой “Шэньчжэнь Руби” 27 (0)
2010 Ўзбекистон “Динамо” (Самарқанд)  24 (1)
2011 Ўзбекистон “Қизилқум” 24 (3)
2012 Ўзбекистон “Пахтакор”  7 (0)
2012 иккинчи даврадан Ўзбекистон “Бухоро” 31 (2)
Миллий терма жамоадаги фаолияти
2002—2008 Ўзбекистон 42(0)


Эришган ютуқлари:
Ўзбекистон чемпиони - 2003, 2004, 2005, 2008 йил
Ўзбекистон Кубоги соҳиби - 2003, 2004, 2005, 2008 йил
Қозоғистон чемпиони – 2007 йил
Осиё чемпионалар лигаси қатнашчиси - 2002/03, 2004 йил
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика