RU

Последние новости

17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  11 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  3 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  2 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0

Ўзбекистонлик ёшлар футзал бўйича жаҳон чемпионига айланишди! (+ФОТО) Новости

Ўзбекистонлик ёшлар футзал бўйича жаҳон чемпионига айланишди! (+ФОТО)

Футзал бўйича 18 ёшгача бўлган футзалчилардан ташкил топган Ўзбекистон кар-соқовлар терма жамоаси Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишди.

Бу ҳақда бизга "Фейсбук" орқали Сарвар Муҳаммад маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир ўйин олдидан Ватанимиз мадҳиясини баралла айтиб, кўзларига ёш олаётган ҳамюртларимиз турнир финалига қадар етиб боришди. Гуруҳ босқичининг илк ўйинида вакилларимиз анча кучли Швеция терма жамоасини 5-3 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи турда Индонезия 17-2 ҳисобида тор-мор этилди. Гуруҳнинг сўнгги ўйинида Кувайтга қарши залга чиққан юртдошларимиз 9-2 ҳисобида ғалабага эришиб, 100 фоизлик натижа билан ярим финалга йўл олдилар. Ярим финалда таркибда бир қанча йўқотишлар билан ўйнаган Ўзбекистон амалдаги жаҳон чемпиони Россияни 3-2 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси финалда Швецияни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланишди. Ушбу йирик муваффақият билан йигитларни муборакбод этамиз.

Швеция - Ўзбекистон 3:5

Ўзбекистон - Индонезия 17:2

Ўзбекистон - Қувай 9:2

Ўзбекистон - Россия 3:2

Ўзбекистон - Швеция 4:2




Рейтинг: +107   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика