Ўзбекистонлик Осиё чемпиони Ҳиндистонда ўйнайди
08 сен 2021 10:54
Новости
Ўзбекистонлик Осиё чемпиони Ҳиндистонда ўйнайди
2012 йил Эронда ўтказилган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионига айланган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Акобир Тўраев фаолиятини Ҳиндистонда давом эттиради.
25 ёшли Тўраев Ҳиндистон I лигаси иштирокчиси “ТРАУ” клуби билан шартнома имзолади. Бунга қадар Акобир Тожикистон чемпионатида “Эсхата” клубида тўп сурди. Ушбу жамоа сафида Тожикистон чемпионатида 9та гол урган ҳолда тўпурарлар қаторидан жой олган эди.
Маълумот учун, Акобир Тўраев фаолияти давомида “Бухоро”, “Пахтакор”, “Машъал”, “Рахматгонж” (Бангладеш), “Эсхата” (Тожикистон) клубларида тўп тепган.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии