Ўзбекистонлик мураббийлар хорижда малака оширади
13 дек 2017 18:55
Новости
Ўзбекистонлик мураббийлар хорижда малака оширади
2018 йилнинг январь ойида Жанубий Кореяда миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар мураббийлари учун семинар ташкил этилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти эълон қилди.
Ундай айтилишича, семинар давомида Кей-лига мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари мураббийлари учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.

Шунингдек, клубларимиз мураббийлари Кей-лига жамоалари мураббийлари томонидан футболчилар билан иш олиб бориш услублари, машғулот ўтказиш жараёнлари, тактик тайёргарлик босқичлари бўйича батафсил маълумот олишади. Амалий машғулотларда иштирок этиб, тажриба тўплаш имкониятига эга бўлишади.
Олдинроқ, ЎФФ Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси билан меморандум имзолаган эди.
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии