RU

Последние новости

17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  5 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  2 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  9 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  7 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26

Ўзбекистонлик Европа гранди сафига қайтди Новости

Ўзбекистонлик Европа гранди сафига қайтди

"SoNNeikO" ники билан машҳур бўлган ўзбекистонлик "Dota 2" компютер ўйини устаси Акбар Бўтаев Европа гранди сафига қайтди.

У "Na'Vi" (Natus Vincere) сафида Роман Палей ("rmN-") ўрнини эгаллайди.

"Гап Акбар Бўтаев ҳақида кетмаганида муҳим баҳслар олдидан таркибда ўзгартиришлар қилмаган бўларди. Акбарнинг ўйини бизга маълум ва биз яна у билан ишлаш имконини қўлдан чиқара олмасдик. Жамоани тарк этган Романга ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман. Сен ажойиб ўйинчи ва яхши инсонсан. Акбарнинг аввалги жамоаси "Vega Squadron"га ҳам тезкор трансфер учун раҳмат айтаман. Ҳозир ҳамма ташкилот ҳам ўйинчининг қизиқишларини ўйламайди" - дейди "Na'Vi" аъзоларидан бири Евгений Золотарёв ("HarisPilton").

Эслатиб ўтамиз, Акбар Бўтаев 2015 йилнинг апрелидан 2016 йилнинг ноябригача "Na'Vi" сафида ўйнаган. "Na'Vi" киберспортнинг деярли барча йўналишлари бўйича таркибга эга кам сонли жамоалардан бири ҳисобланади. Клуб кўплаб йўналишларда жаҳон чемпиони бўлишга улгурган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика