RU

Последние новости

21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  0 21:05Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 1:0 (Матнли транслация)  8 21:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  28 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  2 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  5 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  1 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  17 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  2 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8

Ўзбекистонга мағлуб бўлгач араб сайти БАА термасини танқид қилди Новости

Ўзбекистонга мағлуб бўлгач араб сайти БАА термасини танқид қилди

12 октябрь куни ўтказилган БАА - Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида вакилларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиндан сўнг кўп ўтмай Arabnews.com сайти ушбу баҳс ҳақида мақола чоп этиб, терма жамоа ва бош мураббийни танқид қилди. Мақолада шундай дейилади: 

"БАА терма жамоаси коронавирус сабаб йил бошидан бери энди биринчи марта йиғилиб ўртоқлик учрашуви ўтказди ва Ўзбекистон билан кечган баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Маълумки, апрелда терма жамоанинг аввалги мураббийи Иван Йованович бирорта ўйин ўтказмасдан истеъфога чиқарилган, шундан сўнг терма жамоани колумбиялик мутахассис Хорхе Луис Пинто қабул қилиб олганди".

"Эндиликда ушбу мутахассис олдига БААни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Терма жамоанинг ЖЧ саралашдаги ишларини мақтаб бўлмайди. Амирлик футболчилари ўтган йил Таиланд ва Вьетнамга имкониятни бой бергач, Берт ван Марвейк истеъфога чиқарилди. БАА термаси айни пайтда ўз гуруҳида 4-ўринда боряпти".

"Ўзбекистон билан кечган ўйин Пинто учун дастлабки учрашув бўлди. Мазкур баҳсда колумбиялик мураббий БАА паспортини қўлга киритган икки нафар Жанубий америкалик футболчини майдонга туширди: аргентиналик Себастьян Таглиабу ҳамда бразилиялик Фабио Лима. Бунинг натижасида терма жамоада кўп вақтдан бери ўйнаб келаётган Омар Абдулраҳмон, Али Мабхут ва Аҳмад Халил четда қолишди".

"Ўйин бошланиши биланоқ БААда ўйин йўқлиги кўриниб қолди. Маҳаллийлаштирилган легионерлар ҳам ҳеч нарса қила олмади. Ўзбекистон терма жамоаси эса аксинча жуда уюшқоқ ҳаракат қилди. Хорхе Пинто бу ўйинда яна бир футбол фахрийси Исмоил Аҳмадни майдонга туширди. Лекин бу футболчининг юлдузли онлари ортда қолган кўринади. БАА "олтин авлоди"дан бири Исмоил Аҳмад 2012 йил Лондон Олимпиадасида иштирок этган, 2013 йил Кўрфаз Кубогида зафар қучган ва 2015 йил Осиё Кубогида бронза медалларга эга чиққан. Аммо шундан бери вақт ўтди".

"Кўриниб турибдики, Хорхе Пинто учун осон бўлмайди, чунки жамоа жуда оғир ҳаракат қилди. Жамоавий ўйин кўринмади. Икки нафар янги футболчига ҳали вақт керакка ўхшаб қолди. Лекин афсуски, Пинто учун етарлича вақт йўқ. У зудлик билан ўзгаришларни амалга оширмаса бўлмайди. Ўзбекистон билан кечган баҳсда майдонга тушган бошланғич таркибнинг ёши 29ни ташкил этди. Бу ҳам алоҳида мавзу. Мураббий буёғига қатъий қарор чиқариши керак: терма жамоа фахрийлар билан зерикарли ўйин кўрсатишда давом этадими ёки ғалабага чанқоқ ёшлар билан мундиалга чиқишга уриниб кўрадими. Яқин ойлар ичида Пинто шу саволга жавоб берса ажаб эмас".

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика