Ўзбекистонда автомобилга буюртма беришнинг янги “Uklon” онлайн-хизмати ишга тушди
22 июн 2023 18:32
Новости
Ўзбекистонда автомобилга буюртма беришнинг янги “Uklon” онлайн-хизмати ишга тушди
Бугундан бошлаб Ўзбекистонда автомобилга буюртма бериш бўйича янги технологик “Uklon” онлайн-хизмати ишга тушди. Хизматнинг ўзига хос хусусияти ҳар бир аниқ саёҳат учун белгиланадиган тушунарли нархдир.
Автомобилга онлайн буюртма бериш учун Ўзбекистондаги фойдаланувчилар иккита иловадан – йўловчилар учун “Uklon” иловаси ва ҳайдовчилар учун “Uklon Driver” иловасидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Uklon иловасини iOS ва Android мобил қурилмаларига юклаб олиш мумкин бўлади. Иловани ўрнатиш орқали фойдаланувчилар дастлабки учта саёҳат учун -35% гача чегирмага эга бўлишади.
“Uklon”дан фойдаланувчи доимо қулайликда - у саёҳатнинг якуний нархини билади, нарх ҳатто тирбандлик туфайли ҳам ўзгармайди, лекин кутиш вақти туфайли ўзгариши мумкин. Йўловчи нархга рози бўлиб, буюртма бергандан сўнг, йўловчи учун нарх ўзгармайди. Бундан ташқари, йўловчи саёҳат нархини назорат қилади: агар у машинани узоқроқ кутиб туришга тайёр бўлса, нархни пасайтириш ёки шошаётган бўлса, уни ошириши мумкин.
“Uklon” хизматни ишга туширишнинг дастлабки ойларида ҳар бир бажарилган буюртма учун ва автомобилни бренд безагида ясаттиргани учун бонуслар оладиган ҳайдовчилар учун ҳам қулай. Бундан ташқари, компания лицензия ва мослашувчан шартлар ва иш секторини бошқариш қобилиятига эга ҳайдовчиларга қўшимча бонуслар беради. Масалан, шаҳарнинг исталган ҳудудида ҳаракатни қулай режалаштира олиш қобилияти учун.
“Uklon” Украинада хизмат кўрсатиш ҳажми ва сифати бўйича ҳам юқори натижаларга эришган. Биз юқори салоҳиятга эга қатор мамлакатларга сармоя киритиб, фаол равишда кенгайишга қарор қилдик. Жаҳонда буюк тарихига эга, бугунги кунда жадал ривожланаётган Ўзбекистонда биз ката салоҳият кўрамиз. Биз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлардан илҳомланиб, бизнесга, Тошкент иқтисодиётига, иш ўринлари ва, албатта, сифатли хизмат кўрсатишга сармоя киритишга қарор қилдик. Ишончим комилки, биз тошкентликлар учун биринчи даражали хизматни тақдим эта оламиз”, - Сергей Смус, “Uklon” ҳаммуаллифи.
“Uklon” - бу Украинанинг IT-маҳсулот компанияси бўлиб, у автомобилларга онлайн буюртма бериш хизматини тақдим этади. Бундан 13 йил аввал “Uklon” IT-соҳасидаги ёш истеъдодли йигитларнинг капитал қўйилмалари асосида стартап сифатида ташкил этилган эди. 200 000 долларлик дастлабки сармоядан бугунги кунда компания жаҳон гигантлари билан муваффақиятли рақобатлашадиган жиддий технология ўйинчисига айланди. Бугунги кунда “Uklon” Украина ва Озарбайжонда фаолият юритади ва янги бозорларга чиқади. Uklon иловаси 12 миллиондан ортиқ юклаб олинган ва платформада 100 000 дан ортиқ рўйхатдан ўтган ҳайдовчиларга эга.
“Uklon” Forbes журналига кўра энг яхши 30 та ТОП-стартаплардан бири. Бундан ташқари, компания бир неча бор энг яхши иш берувчи ва ижтимоий масъулиятли тадбиркор сифатида турли танловлар ғолиби деб топилган. Компания ушбу фалсафа ва ёндашувни янги бозорларга олиб чиқади ва улар меҳмондўстлик билан қабул қиладиган мамлакатлар маданиятини ҳурмат қилади.
Реклама
Комментарии