RU

Последние новости

01:00Англия кубоги. "Брайтон" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 01:00Ла Лига. Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  28 00:48БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"га 3та гол урди, Эркинов захирадан майдонга тушди  2 00:30Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"га мағлуб бўлди, голлардан бири Турғунбоев сабаб белгиланган пенальтидан урилди  1 00:05"Манчестер Сити" 1/16 финал босқичидаги энг чиройли голни ўтказди, Ҳусанов эса дебют голини урди  7 23:59А Серия. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Милан" иккита гол урди  4 23:43Хаби Алонсо Бундеслига рекордини такрорлади  0 23:14Туркия. "Сивасспор" Сульшер жамоасига мағлуб бўлди, Турғунбоев 53 дақиқа ўйнади  1 22:46Антони яна энг зўри  4 22:13Назорат ўйини. "Локомотив" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 21:45Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  2 21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  17 20:54Гвардиола Ҳусанов ҳақида гапирди  10 20:25Гвардиолага ёрдамга келган ўзбек  18 20:07Хосеп Гвардиола: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман"  1

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида "Лейпциг" тарбияланувчиси бор! Давид Белявский билан танишамиз Новости

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида "Лейпциг" тарбияланувчиси бор! Давид Белявский билан танишамиз

Унинг отаси ҳам Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган.

Барча футболчилар Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида ўйнашади. Улар орасида легионерлар ҳам бор, Давид Белявский. "РБ Лейпциг" тарбияланувчиси. У Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш учун Россиядан келган таклифни рад этди. Championat.asia Давид ва унинг отаси Вадим Белявский билан суҳбатлашди.

- Вадим, ўзингиз ва оилангиз ҳақида гапириб беринг. Қаерда ишлайсиз, Германияга қандай келиб қолдингиз?

- Мен интеграция бўйича масалаҳатчи бўлиб ишлайман. Рафиқам спорт гимназиясида ўқитувчи. Оилам билан 1999 йил Тошкентдан Германияга кўчиб келдик. Бу ерда Давид ва унинг укаси Александр туғилди. Александр сузиш билан шуғулланади. Ўзим ҳам вақтида футбол ўйнаганман. "Пахтакор" ёшлар жамоасида, кейин "Турон"да тўп тепдим. Ўзбекистон U-18 терма жамоасида Кападзе ва Жепаров билан йўлларимиз кесишган. 



- Вадим, Давид неча йилдан бери футбол ўйнаяпти? Қайси жамоа аъзоси? 

- У футбол билан шуғулланишни 5 ёшида бошланган. Давид ўзини сузиш ва каратеда синаб кўрди. Аммо якунда футболда қолишга қарор қилди. "Лейцпиг"да 7 ёшдан бошлаб ўйнаб келяпти. Ҳозирда U-16 жамоасида ҳаракат қилмоқда. Мураббийлар штаби аъзолари Германияда юқори савияда ўйнаган ва мураббийлик лицензияларига эга. Унинг клуб билан бир неча йиллик шартномаси бор. 

- Давид билан бирга МДҲ давлатларидан келган бошқа футболчилар борми?

- МДҲ мамлакатларидан бошқа йигитлар йўқ. Бу ерда академияга қабул қилиниш қийин. Бунинг учун Германияда туғилганларгина 16 ёшли жамоага олинади. 



- Давид қандай муваффақиятларга эришган?

- У элита гимназиясида таълим олади. Катта танловлардан ўтди. Давиддан умидлар катта. Икки йилдан бери вилоят терма жамоаси сафида миллий ва халқаро турнирларда қатнашяпти. Ўғлимизнинг жамоаси мамлакатдаги энг яхшиларидан саналиб, кўп мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритди. Давид асосан ҳимояда ўйнайди. Марказда, қанотларда ҳам ўйнай олади. Чап ва ўнг оёқ билан яхши ҳаракат қилади. Жамоа етакчиларидан бири, жамоалошлари уни эшитишади. 

- Ўғлингиз Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан биринчи маротаба таклиф олди...

- Давид Германияда туғилган. Мен Тошкентликман. Онаси эса рус ва қозоқ миллатига мансуб. Ўғлимиз бу фуқароликлардан исталганини танлаши мумкин эди. 2021 йилда бизга Россиядан мурожаат қилишди. Қозоғистондан сўров келди. Лекин биз Ўзбекистонни танладик. Унга бу мамлакат ҳақида гапириб бердим, интернетда видеоларни томоша қилдим. Охири Ўзбекистонни танлади. Давид "Лейпциг" билан дунёнинг ярмини кезиб чиқди. Энди эса Осиёни кашф қилмоқчи. Ўзбекистон унинг учун янгилик. Урф-одатлари, маданияти билан қизиқади. 



- Давид, сиз қайси позицияда ўйнашни маъқул кўрасиз?

- Қанот ҳимоясида. Чунки ҳужумга қўшилишни маъқул кўраман. 

- Таниқли футболчилардан кимларга солиштириласиз?

- Менда мукаммал, ақлдан оздирадиган даражада идеал йўқ. Фақат ўзимга қарайман ва яхшироқ бўлиш учун ҳамма нарсани қиламан. 

- Агар сизга 19-20 ёшингизда Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашни таклиф қилишса, рози бўласизми? Ёки Германия терма жамоасидан чорлов кутасизми?

- Германия терма жамоасида ўйнашга интилмайман. Менга янги қадриятлар, маданиятлар қизиқ. Ўзбекистонга ёрдам бермоқчиман. Шу давлат шарафини ҳимоя қилиб, юқори савияда тўп тепмоқчиман.

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика