RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  110 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Ўзбекистон? "Ялла" гуруҳининг "Учқудуқ" қўшиғини яхши кўрамиз, футболчилардан Шомуродовни танийман. "Бунёдкор" ўринбосарлари Хорватияда (КУНДАЛИК) Новости

Ўзбекистон? "Ялла" гуруҳининг "Учқудуқ" қўшиғини яхши кўрамиз, футболчилардан Шомуродовни танийман. "Бунёдкор" ўринбосарлари Хорватияда (КУНДАЛИК)

"Локомотив" шифокори Аброр Пирриев таъбири билан айтганда: "Сайр ҳам сайр, спорт ҳам..."


"Бунёдкор" асосий жамоаси Беларусда, ўринбосарлари эса Хорватияда йиғин ўтказади


Дарҳақиқат, мана шу ишимиз юзасидан иккинчи бор сафарга чиқишга тўғри келди. Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда "Бунёдкор" клуби Хорватия билан яқин алоқаларни йўлга қўймоқда. Бир неча ой аввал академия тарбияланувчилари Хорватияда ташкил этилган "Dalmatinco-cup" турнирида иштирок этиб қайтганди. Эндиликда клубнинг ўринбосарлари ҳам бундан баҳраманд бўлишмоқда. Иван Бошкович бошчилгидаги "Бунёдкор" U-21 жамоаси 18-31 июль саналарида Загребда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Дастлаб мазкур хориж йиғинига етиб келган делегация рўйхати билан танишсак. 

Бош мураббийИван Бошкович

Катта мураббийАбдуҳамид Қодиров

Дарвозабонлар мураббийи – Мурод Зуҳуров

Маъмур – Шавкат Тошпўлатов

Шифокор – Икром Тоиров

Видеотасвирчи – Элбек Каримов

Футболчилар - Жасур Умрзоқов, Мирсаид Турсунматов, Хуршид Убайдуллаев, Абдуллоҳ Омоналиев, Александр Зевадинов, Диёр Каримов, Шоҳруҳ Муҳсинов, Тоҳир Тўхтасинов, Наримон Аҳмаджонов, Абдуазим Ортиқов, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Бобур Ёрбеков, Ҳумоюн Бозорбоев, Азиз Усмонов, Муҳаммад Бобур Асадуллаев, Андрей Гулямов, Судайсий Жўрабоев, Азиз Кошибхонов, Искандар Солиев, Улуғбек Кенжаев, Шерзод Мирзажонов, Муҳаммадайюб Омонов.



Иван Бошкович оилавий таътилдан 21 июль куни қайтиб тўғри Хорватияга йўл олади. Дарвозабонлар билан "Бунёдкор" таркибида кўплаб ўйинлар ўтказган Мурод Зуҳуров шуғулланиши маълум. Таркибга назар ташлайдиган бўлсак, мураббийлар бу йиғинга 2005 йилда туғилган 5 нафар футболчиларни олиб кетганини кўриш мумкин. Жасур Ҳолдоров ва Мироншоҳ Сатторов "Олимпик" кўригида. 

Истанбул аэропортидаги кичик танаффусдан фойдаланиб бироз ҳордиқ чиқариш имкони пайдо бўлди. Шу онда ёнимга литвалик чамаси 55 ёшлардаги киши келди. Исм Генадди Серостанов. Мулоқот рус тилида кечди. 

- Ёнингиздаги жой бўшми? 

- Бемалол. 

- Кечирасиз сиз қаердансиз?

- Ўзбекистондан. 

- Ҳа, ўз вақтида мамлакатингизни афсонавий "Ялла" гуруҳисиз тўйларимиз ўтмасди. Айниқса "Учқудуқ" қўшиғини яхши кўраман. Бунга анча йиллар бўлиб кетди. Аммо хотираларимда қолган.  Ўзбекистон чиройли давлат, лекин бориш узоқ. 



Суҳбатга жазоирлик ҳамроҳим қўшилди.

- Афтидан спортга алоқангиз борга ўхшайди. Футболга қизиқасизми? (ингилиз тилида)

- Ҳа, шу соҳада фаолият олиб бораман. Жазоирлик футболчилар дунёга машҳур. Маҳрезга ҳурматим баланд. Жамел Белмади Қатарда яхши фаолият олиб борганди.

- Адашмасам Италияда ҳам бир ўзбек тўп тепади. 

- Элдор Шомуродов

- Ҳа, ўша. Фикримча, у қолганлардан ёмон ўйнамайди. 

Орадаги фурсатни қўлдан бой бермай "Бунёдкор" ўринбосарлари катта мураббийи Абдуҳамид Қодировнинг мазкур йиғин олдидан фикрлари билан қизиқдим. 


— Иккинчи даврага тайёргарлик биз истагандек кетмоқда. Клубимиз президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев ташаббуслари билан Хорватияда йиғин ўтказиш учун келдик. Бу футболчилар учун яхши. Фойдаси шуки, халқаро ўйинларда иштирок этиб ўзининг кучини Европа жамоалари билан синаб кўриш. Бу ўз натижасини бермасдан қолмайди. "Бунёдкор" ўринбосарлари 2011 йил Италиядаги мусобақада муносиб иштирок этганди. Худди шу каби бу сафар ҳам йиғин самарали бўлади, деб ўйлайман. Футболчилар ҳам масъулиятни ҳис қилиши керак. 

Бундай мусобақалар ҳар доим бўлиши керак. Амалга оширилаётган ишлар натижасида 3-4 нафар футболчи кучли клубларга йўл олса, хурсанд бўламиз. 



Истанбул орқали 2 соатли парвоздан сўнг ниҳоят Загребга етиб келдик. 28 кишидан иборат делегация Загребдан четда жойлашган "Terme sveti martin" меҳмонхонасига жойлашди. Табиат қўйнидаги ушбу меҳмонхона 12 кун жамоага истиқомат қиладиган жой вазифасини бажариб беради. 



Футболчилар бугун тикланиш машғулотларини олиб боришади. Ўртоқлик учрашувлари, рақиблар ҳақида эса кундаликнинг кейинги қисмларида маълумот беришни жоиз, деб билдим. Айни пайтда юртимизда жуда иссиқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Ўзингизни эхтиёт қилинг ва бизни кузатишда давом этинг. Бу кундалик Загребга етиб келгунимизгача бўлган жараёнларни ўз ичига олди. Ҳаммаси эмас. Демак САфарда! 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика