RU

Последние новости

20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" (онлайн ҳисоб)  22 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   61 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  0 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  3 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  6 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  64 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайландга етиб борди Новости

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайландга етиб борди

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси халқаро мусобақада иштирок этиш учун Тайландга етиб борди.

"М-150 CUP-2017" мусобақаси Тайланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Кеча тунда Тошкентдан йўлга чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун пешинда Бурирамга етиб келди ва X2 VIBE BURIRAM меҳмонхонасига жойлашди.

Айни вақтда Тайландда об-ҳаво жуда қулай бўлиб, кундузи 30-31 даража иссиқ бўлиб турибди. Терма жамоа узоқ йўл босиб келгани боис мураббийлар штаби бугун енгил, тикланиш машқлари билан чекланишни маъқул кўрди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “М150 CUP-2017” халқаро мусобақаси “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. “А” гуруҳидан эса Тайланд, КХДР ва Япониянинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалари жой олишган. Гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борса, иккинчи ўрин эгалари бронза медаллари учун баҳсга киришади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика