RU

Последние новости

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  37 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум Новости

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум

Хабарингиз бор, Париж олимпиадасининг футбол баҳслари шу йилнинг 24 июлидан 10 августига қадар бўлиб ўтади.

Унда тарихда илк бор Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпиячиларимиз 3 июль куни йиғилишади ва 4 июль куни олимпиада олдидан юртимиздаги сўнгги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун Дукентга йўл олишади. Дукентдаги машғулотлар 4 июлдан 9 июлга қадар давом этади.

Шундан сўнг Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 11 июль куни Тошкентдан Францияга учади. Дастлаб Марсель шаҳрида йиғин ва 15 июль куни Гвинеяга қарши, 18 июлда эса Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ана шу икки беллашувдан кейин терма жамоа Олимпиада баҳсларидаги юришини бошлаш учун Парижга йўл олади.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаси термаларига қарши ўйнайди.

Испания – Ўзбекистон

24 июль, Париж 

Ўзбекистон - Миср

27 июль, Нант

Доминикан Республикаси – Ўзбекистон

30 июль, Париж

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика