RU

Последние новости

20:50Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:1 (матнли трансляция)  15 20:29"Барса" собиқ форварди Брейтуэйт "Эспаньол"ни харид қилмоқчи  0 20:05Назорат ўйини. "Пахтакор" "Олимпик"га 7та гол урди  2 19:29РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Оренбург"ни тор-мор этди, Файзуллаев эса...  8 19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  4 18:228 футболчи шу ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин  0 17:58"Барса" ўйинчиси Роке яна "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 17:23Симонс яна бир мавсумни ижара асосида "Лейпциг"да ўтказади. У бир неча кундан сўнг тиббий кўрикдан ўтади  3 16:58Флик Кантенинг "Барса"га ўтишини блоклаб қўйди. Мураббий ёш ўйинчиларни афзал кўради  15 16:28Моуринью Гюндоганни "Фенербахче"да кўрмоқчи  1 15:54"Ливерпуль" ярим ҳимоячисини 17,5 млн еврога сотмади  2 15:16"Боруссия" форварди Францияга йўл олади  2 14:47Париж-2024. Ўзбекистонлик ҳакамлар ярим финал ўйинини бошқариб боришади  6 14:31Ашурматов "Химки"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди  2 14:07Альвареснинг агенти келаси ҳафтада "Ман Сити" билан музокаралар ўтказади. Клуб ўйинчини 40-50 млн еврога сотмайди  2

Ўзбекистон (U-22) Ироққа ютқазиб қўйди Новости

Ўзбекистон (U-22) Ироққа ютқазиб қўйди

Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон - Ироқ ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида ўнг қанотдан жарима майдонига ошириб берилган тўпни Марван Ҳуссайин тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди - 0:1. 39-дақиқада жарима майдонига ҳаволатиб ошириб берилган тўпни Мустафо Жари боши билан дарвозага йўллади - 0:2.

63-дақиқада чап қанотдан жарима майдонига ошириб берилган тўпни Жамшид ажойиб тарзда дарвозага йўллади - 1:2. Шу тариқа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2-турда Ироққа мағлуб бўлди.

Энди Шуҳрат Мақсудов шогирдлари 16 январь куни Саудия Арабистонига қарши ўйнашади. Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.


ЎЗБЕКИСТОН U-22 - ИРОҚ U-22 - 1:2 (0:2)
2014 йил 14 январь. 18:00. Сиб. "Seeb Sport Complex"
Ҳакамлар
: Моҳд Амирул Изван Бин Ёқуб (Малайзия), Моҳд Юсри Бин Муҳаммад (Малайзия), Караками Сатоши (Япония), Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад (БАА)

ГОЛЛАР:
Марван Ҳуссайин 9, - 0:1. Мустафо Жари 38, - 0:2. Жамшид Искандеров 63, - 1:2.

ЎЗБЕКИСТОН U-22:
1.Акмал Турсунбоев, 3.Сардор Раҳмонов, 14.Бобур Йўлдошев, 13.Даврон Ҳошимов, 15.Жавлон Мирабдуллаев, 5.Акбар Исматуллаев (4.Дилшод Жўраев, 46), 6.Аббос Махсталиев (23.Сардор Рашидов, 55), 19.Диёр Туропов (17.Игорь Сергеев, 76), 9.Сардор Мирзаев, 10.Жамшид Искандеров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов.

ИРОҚ U-22:
12.Жалол Ҳассан, 2.Аҳмад Иброҳим, 3.Али Баҳжат, 4.Мустафо Жари, 8.Саиф Салман, 9.Маҳди Камил (7.Жавод Ходим, 90+3),  14.Амжед Халаф, 15.Дургам Исмоил, 16.Муҳанад Каррар (22.Али Қосим, 90), 18.Марван Ҳуссайин (5.Али Фаёз, 72), 23.Волид Салим.

Назоратчи:
Ченг Йим Яау (Гонконг)
Комиссар: Мазин Рамазон (Эрон)


14 январь. 21:00
Хитой - Саудия Арабистони

  "D" гуруҳи Ў Ю Д М Т-Н О
1 Ироқ 2 2 0 0 5-2 6
2 Ўзбекистон 2 1 0 1 3-3 3
3 Хитой 1 0 0 1 1-2 0
4 Саудия Арабистони 1 0 0 1 1-3 0



Матнли трансляция

 
ЎЙИН ТУГАДИ. Ироқ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди
90+3 дақиқа.
Ўзгариш. Ироқ. Маҳди Камил ўрнига Жавод Ходим тушди
90+2 дақиқа.
Ҳужумчиларимиз рақиб дарвозабонига нисбатан қўпол ўйнашди ва ҳужум тўхтади.
90+1 дақиқа.
Ўзгариш. Ироқ. Муҳанад Каррар ўрнига Али Қосим тушди
90 дақиқа.
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
88 дақиқа.
Ироқ охирги дақиқаларда асосан ҳужумда ўйнашмоқда...
85 дақиқа.
Халаф олдинга ўтди, Мирабдуллаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпини ироқликлар амалга оширишди, бу сафар ҳам ҳимоячиларимиз ҳаводаги жангни бой беришди, натижада хавфли вазият ташкил этилди.
82 дақиқа.
Рақибларимиз ўйин вақтини чўзишмоқда, улар ҳисобда олдиндалар
81 дақиқа.
Ироқликлар ҳужумда қоида бузишди
79 дақиқа.
Сардор Мирзаевнинг бу сафарги зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
77 дақиқа.
Амжед Халаф рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва ўзи шикастланди.
76 дақиқа.
Ўзгариш. Ўзбекистон. Диёржон Туропов ўрнига Игорь Сергеев майдонга тушди.
75 дақиқа.
Энди ироқликлар бурчак тўпини амалга оширишди, Фаёзнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Турсунбоев қайтарди. Ҳимоячиларимиз Фаёзни унутиб қўйишди.
73 дақиқа.
Навбатдаги бурчак тўпидан унумли фойдалана олмадик.
72 дақиқа.
Ўзгариш. Ироқ. Марван Ҳуссайин ўрнига Али Фаёз майдонга тушди.
70 дақиқа.
Сардор Рашидов ҳужумда тўпни ноаниқ оширди.
66 дақиқа.
Жўраев тўпни олдинга ташлади, Темурхўжага тезлик етишмади.
64 дақиқа.
Бурчак тўпини амалга оширдик, тўпни ироқлик ҳимоячилар қайтаришди.
63 дақиқа. Чап қанотдан жарима майдонига ошириб берилган тўпни Жамшид ажойиб тарзда дарвозага йўллади - 1:2.
62 дақиқа. ГООООООООООООЛ. 1:2. ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ!
61 дақиқа.
Яна бир ҳужум, ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумдан сўнг Волид Салим дарвозага зарба берд, ноаниқ.
60 дақиқа.
Рақиблар қарши ҳужумдан фойдалана олишмади.
56 дақиқа.
Диёржон Туропов чамаси 25 метрлардан дарвозага аниқ зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди.
55 дақиқа.
Ўзгариш. Ўзбекистон. Аббос Махсталиев ўрнига Сардор Рашидов тушди
54 дақиқа.
Дилшод Жўраев рақиб жарима майдони ичига кириб борди ва зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
52 дақиқа.
Ироқликлар жарима тўпини амалга оширишди, ҳимоячиларимиз тўпни қайтарди.
50 дақиқа.
Огоҳлантириш. Дилшод Жўраев
49 дақиқа.
Иккинчи бўлим анча курашларга бой тарзда бошланди.
46 дақиқа.
Ўзгариш. Ўзбекистон. Акбар Исматуллаев ўрнига Дилшод Жўраев майдонга тушди.
46 дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.

Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 0:2. Танаффус.
45+2 дақиқа.
Бурчак тўпидан сўнг Сардор Раҳмонов тўпга ета олмади.
45 дақиқа.
Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.
45 дақиқа.
Хавфли вазият! Сардор Мирзаев уч нафар рақибни ортда қолдириб дарвозага аниқ зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди.
43 дақиқа.
Биринчи бўлим охирида вакилларимиз ҳужум ташкил қилишга уринишмоқда, самарасиз.
42 дақиқа.
Даврон Ҳошимов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, ноаниқ.
39 дақиқа. Жарима майдонига ҳаволатиб ошириб берилган тўпни Мустафо Жари боши билан дарвозага йўллади - 0:2.
38 дақиқа. ГОЛ. 0:2. Мустафо Жари
35 дақиқа.
Аббос Махсталиев чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдони марказига тўпни етказиб берди. Бироқ бу тўпга зарба бера оладиган футболчимиз топилмади.
34 дақиқа.
Ироқнинг ҳужуми, тўп Ҳошимовга тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи. Турсунбоев тўпни муштлари билан уриб юборди.
33 дақиқа.
Волид Салим чамаси 25 метрлардан ноаниқ зарба берди.
32 дақиқа. Искандеровнинг пасига Туропов ета олмади.
29 дақиқа. Амжед Халаф дарвозамизга зарба берди, ноаниқ.
27 дақиқа. Вакилларимиз бироз устунликка эришишди, бироқ ҳозирча биронта ҳужумимиз аниқ якунига етгани йўқ.
25 дақиқа. Чап қанотдан олдинга ўтдик, Туропов ноаниқ тўп узатишни амалга оширди.
24 дақиқа. Сардор Мирзаев ўнг қанотдан олдинга ўтди, бироқ ҳимоячилар уни тўхтата олишди.
21 дақиқа. Яна бир ҳужум, Сардор Мирзаев яқин масофада тўпни дарвозага йўллай олмади.
20 дақиқа. Бурчак тўпини вакилларимиз ижро этишди, Абдухолиқовнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
18 дақиқа. Дургам Исмоил жуда қулай имкониятни бой берди, ҳимоячиларимиз уни бўш қолдиришди.
16 дақиқа. Ҳисоб очилгач ўйин бироз тенглашди, лекин ироқликлар хавфли ҳужумлар ташкил қилишмоқда.
14 дақиқа. Майдон марказида Туропов Муҳанад Каррарни йиқитди
12 дақиқа. Ироқнинг навбатдаги ҳужуми, бу сафар Турсунбоев тўпни қайтарди.
11 дақиқа. Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди, тўпни дарвозабон қайтарди.
10 дақиқа. Ўнг қанотдан жарима майдонига ошириб берилган тўпни Марван Ҳуссайин тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.
9 дақиқа. ГОЛ. 0:1. Марван Ҳуссайин

6 дақиқа. Искандеровнинг ажойиб пасидан сўнг хавфли вазият содир бўлганди, бироқ ҳужумчиларимиз бу тўп узатишни йўққа чиқаришди.
4 дақиқа. Рақиблар ҳужум ташкил этишди, ҳимоячиларимиз уни олдини олишди.
2 дақиқа. Ироқлик Саиф Салман шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлди. Унга ёрдам кўрсатилди. Ўйин давом этади.
1 дақиқа. Учрашув тезкор тарзда бошланди.
18:00. ЎЙИН БОШЛАНДИ.
17:55. Ўзбекистон давлат мадҳияси.
17:54. Ироқ давлат мадҳияси.
17:53. Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.





ЯНГИЛАШ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика