RU

Последние новости

07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  1 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  1 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Португалия ҳамда Уругвай ёшларига қарши ўйнайди Новости

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Португалия ҳамда Уругвай ёшларига қарши ўйнайди

Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси март ойида Португалияда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоа 25-30 март кунлари Португалиянинг Коимбра шаҳрида навбатдаги йиғинини ўтказади. Мазкур йиғин давомида эса, ўзбекистонлик ёшлар Португалия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар.

Дастлаб, 27 март куни Ўзбекистон U-20 ёшлари шу ёш тоифасида Европа вице-чемпиони Португалия U-20 терма жамоасига қарши майдонга тушсалар, 29 март куни жаҳон вице-чемпиони Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказадилар. Ҳар иккала ўйин ҳам Португалиянинг Коимбра шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари 30 май куни старт олади. Қуръага кўра Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "F" гуруҳида Германия, Фиджи ҳамда Гондурас ёшларига қарши баҳс олиб боради.


Диққат! FIFA.UZ сайтида ОЧЛ гуруҳ босқичи учун жамоа тузиб мусобақанинг расмий тўпини ютиб олиш мумкин! Жамоа тузишга ўтиш.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика