RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  60 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси дарвозабони — Осиё чемпионатига тайёргарлик, Маскерано билан учрашув ва "Металлург"даги тақдири ҳақида Новости

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси дарвозабони — Осиё чемпионатига тайёргарлик, Маскерано билан учрашув ва "Металлург"даги тақдири ҳақида

Март ойида юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтадиган U-20 Осиё кубогига стартига ҳам оз қолди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари 2022 йил давомида бир қатор халқаро турнирлар, кучли ва номдор терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди. Ҳар ой давомида йиғинлар орқали шаклланиб боришди. Терма жамоа дарвозабони Ҳумоюншоҳ Сайётов Осиё кубогига тайёргарлик жараёнлари ва "Металлург"даги тақдири ҳақида фикрларини билдирди. 


- Аргентина, Словакия, Уругвай билан учрашувлар орқали терма жамоамиз тайёргарлик олиб борди. Олдинда сўнгги йиғин кутиб турибди. Ушбу жараён ҳақида фикрингиз қандай?

- Терма жамоа билан U-20 Осиё кубогига юқори даражада тайёргарлик олиб бормоқдамиз. ЎФА томонидан яратиб берилаётган шароитлар аъло. Футболчилар мамнун. Ўртоқлик учрашувларига келсак, Жаҳон чемпионати қатнашчилари Аргентина, Бразилия, Уругвай ва Словакия билан ўйинларда муносиб тўп тепдик, дея оламан. Улардан кам жойимиз йўқлигини сездик. Ютқазган бўлсакда тенгма-тенг курашдик. Фақатгина тезлик ҳисобига мағлубиятга учрадик. Албатта катта тажриба олганимиз муҳим нарсадир. Аргентина бош мураббийи Хавьер Маскерано Равшан Акмаловични олдиларига келиб: "Чиройли ва характерга бой футбол кўрсатдинглар, қойил қолдик, раҳмат",- деб айтди. 

- Осиё чемпионатида асосий мақсад нима бўлади? Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш ёки бош соврин?

- Март ойигача мураббийлар штаби тузган режа асосида етиб келсак, юз фоиз тайёрмиз, деб айта оламан. Мақсадимиз чемпион бўлиш ва Жаҳон чемпионатида кучли саккизталикка кириш. Бунга кучимиз ҳам кўзимиз ҳам етади. 

- Гуруҳдаги рақиблар орасида энг хавфлиси қайси бири?

- U-20 Осиё кубогида осон ёки енгил рақиб, деган нарса бўлмайди. Чунки қитъанинг энг кучли 16та жамоаси қатнашади. Асосийси ўзимизга ишонч билан ҳар бир ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз керак. 

- "Металлург"даги фаолиятингиз қандай кетяпти? Янги йилга режалар қандай?

- Ҳозирги кунда клубда терма жамоа аъзоларидан мен, Шаҳзод Неъматжонов, Алишер ва Равшан Хайруллаевларга имконият берилмаётгани, ҳаттоки асосий жамоа машғулотларига жалб қилинмаётгани албатта хайрон қолдирмоқда. Бу келгуси фаолиятимга ўсишим учун тўсқинлик қилиши сабабли клуб раҳбарияти билан шартномамни бекор қилиш арафасида турибмиз. Бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Музокаралар кетмоқда. 

- Жамоанинг ўтган йил бошидаги Туркиядаги йиғинида қатнашган эдингиз...

- Ўшанда қишки йиғин самарали ўтганди. Асосий жамоа билан йиғинда тўлиқ қатнашдим. Бош мураббий Польша клуби билан ўртоқлик учрашувида бир тайм имконият ҳам берганди. Дарвозамдан гол ўтказмадим. Жамоа ўйинда ғалаба қозонди. Тошкентга келганимиздан сўнг ҳамма нарса бирданига ўзгариб кетди. Мени ўринбосарларга жўнатишди. Сабабини билолмадим

- Балки Осиё чемпионати кўп ёшларга ўзини кўрсатиши ва клубида ўйнаш имконини берар?

- U-20 Осиё кубоги ёш футболчиларга Европага йўл олиши учун имконият, дея оламан. Аммо биринчи ўринда она юртимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун тўп тепамиз. Ҳар бир ўйинга финал каби муносабатда бўламиз, жонимизни берамиз. 

Абдулазиз ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика