RU

Последние новости

21:35Ўзбекистон Кубоги. "Шўртан" "Арал"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  3 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 21:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  18 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   5 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  9 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  5 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  7 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг ОЧда иштирок этадиган таркиби маълум бўлди Новости

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг ОЧда иштирок этадиган таркиби маълум бўлди

Шу йилнинг 12–22 октябрь кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида 19 ёшгача бўлган аёл футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда жами 8 терма жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.

“А” гуруҳидан Хитой, Шимолий Корея, Таиланд ва Ўзбекистон жой эгаллаган бўлса, “B” гуруҳида Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Вьетнам ўзаро баҳс олиб боради.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бош мураббий Баҳром Норсафаров Осиё чемпионатига 22 футболчини жалб қилди.

Дарвозабонлар: Мафтуна Жонимқулова (“Севинч”), Сарвиноз Эргашева (“Шўртан”), Наргиза Маҳмудова (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Зарина Бобоева (“Локомотив”), Гулхаё Маннабоева (“Севинч”), Лайло Шодиева (“Олмалиқ”), Мафтуна Шойимова (“Севинч”), Нозима Камолтоева (“Металлург”), Шаҳноза Шокирова (“Севинч”), Солиҳа Ҳусниддинова (“Бунёдкор”);

Ярим ҳимоячилар: Дарина Федосенко (“Бунёдкор”), Гулзода Амирова (“Севинч”), Комила Зарипова (“Олмалиқ”), Феруза Бобохўжаева (“Севинч”), Малика Бурхонова (“Севинч”), Умида Зоирова (“Бунёдкор”), Севара Нормуродова (“Севинч”), Мафтуна Панжиева (“Севинч”);

Ҳужумчилар: Шаҳноза Қурбонова (“Севинч”), Дилдора Эргашева (“Шўртан”), Шоира Қўлтўраева (“Севинч”), Диёра Ҳабибуллаева (“Металлург”).

Осиё чемпионатига йўл олишдан аввал Ўзбекистон U-19 аёллар термаси 6–11 октябрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Шундан кейин жамоа Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳридан Хитойнинг Нанкин шаҳрига учади.

Қуйида 19 ёшгача аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати “А” гуруҳи тақвими билан танишинг:

15 октябрь, якшанба


12:00  Хитой – ЎЗБЕКИСТОН
16:00  Шимолий Корея – Таиланд

18 октябрь, чоршанба

12:00  Таиланд – Хитой
16:00  ЎЗБЕКИСТОН – Шимолий Корея

21 октябрь, шанба

12:00  Хитой – Шимолий Корея
16:00  Таиланд – ЎЗБЕКИСТОН

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Маълумот учун, гуруҳ босқичида 1–2 ўринларни эгаллаган терма жамоалар ярим финалга чиқади. Осиё чемпионати якунида 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар эса 2018 йили Францияда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика