RU

Последние новости

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  9 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  32 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  5 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  4 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  21 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда, бугун навбатдаги назорат ўйини ўтказилади Новости

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда, бугун навбатдаги назорат ўйини ўтказилади

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Йиғин икки босқичда ўтказилиб, унда 50 нафар футболчи қатнашиши режалаштирилган. Йиғиннинг биринчи қисмида терма жамоага асосий номзод бўлган 25 нафар футболчи синовдан ўтказилди. Шу билан бирга бир қатор назорат учрашувлари ҳам ташкил этилди. Жумладан, Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари "Бунёдкор" ёшларини 2:0 ҳисобида, "Локомотив" ёшларини эса 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
 
Айни пайтда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси йиғинининг иккинчи қисми бошланди. Бу йиғинга ҳам яна 25 нафар футболчи таклиф этилган.
 
Отабек Ғуломхўжаев мазкур йиғин давомида терма жамоанинг асосини шакллантириш билан бирга, янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказиб олмоқда.

"Йиғинни икки қисмга бўлиб ўтказишдан асосий мақсад иложи борича кўпроқ футболчиларни синовдан ўтказиб олиш. 25 нафардан иборат иккита таркиб бир-бирига рақобат пайдо қилади. Ҳеч қайси футболчи асосий таркибдаги ўрним кафолатланган, деган хаёлда хотиржам бўлмайди. Доимо ўз устида ишлаши, машғулотларда астойидил меҳнат қилиши талаб этилади.
 
Ҳозирги таркиб билан кўпроқ тактик машғулотлар ўтказмоқдамиз. Улар билан қандай ҳимояланиш, ҳимоядан ҳужумга ўтиш, стандарт вазиятларда жарима майдончаси ичида қандай жойлашиш бўйича машқлар олиб боряпмиз. Футболчилар бизнинг ғояларимизни тушуниб, кундан кунга кўрсатмаларимизни яхшироқ бажаришяпти. Асосий мақсадимиз фақат Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўриш эмас. Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш, кейин у ерда муваффақиятли қатнашиб, Жаҳон чемпионатида иштирок этиш шубҳасиз бош мақсадимиз. Шу билан бирга биз мазкур футболчиларни бўлажак миллий ва Олимпия терма жамоаларига тайёрлаб боришни ҳам режалаштирганмиз", - деди Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев.
 
Бугун терма жамоа аъзолари "Нурафшон" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика