RU

Последние новости

12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  0 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  2 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  18 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  12 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди? Новости

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Садриддин Ҳасанов КХДРга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этишди.

Исломбек Исмоилов:

— Аввало, бутун Ўзбекистон халқини ғалаба билан табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаган, бизга ёрдамини аямаган ҳар бир инсонга миннатдорлик билдираман. Қийин ўйин бўлди, чунки рақибимиз жисмоний жиҳатдан жуда кучли эди. Бор энергиямиз ва иштиёқимиз билан ҳаракат қилдик. Бу кунга қадар жуда кўп тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Рақибга кўрсатилган қизил карточка ҳақида:

— Албатта, қизил карточка бизга бироз ёрдам берди. Аввал таъкидлаганимдек, рақиб ўтказган барча ўйинларида, 90 дақиқа давомида тинимсиз прессингда ишлашига гувоҳ бўлдик. Уларга қарши ўйнаган жамоалар ўз жарима майдонлари атрофида ҳимояланишган, биз эса ҳимоямизни рақиб майдонидан бошлаб қуришга ҳаракат қилдик. Аниқ айта оламанки, КХДР жамоаси тўлиқ таркиб билан ўйнаганида ҳам, биз ўз услубимиздан чекинмас эдик. Танаффус вақтида футболчиларга бир лаҳза бўлса ҳам ҳотиржамликка берилмаслик ва ҳужумлар сонини ошириш ҳақида кўрсатма бердик. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам уларни қўллаб-қувватлаймиз.

Садриддин Ҳасанов:

— Аввало, халқимизни ғалаба билан табриклайман. Мени учрашувнинг энг яхши футболчиси деб танлаганлари учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Мураббийларимиз томонидан юклатилган вазифаларни бажардик ва ғалабага эришдик. Пенальтидан фойдалана олмаганимиздан сўнг, тушкунликка тушмадик, бир-биримизни қўллаб-қувватладик ва ўз мақсадимизга эришдик. Биз бу кунлар учун 3 йил давомида меҳнат қилдик. Насиб бўлса, турнир бош совринини қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтмоқчимиз.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика