RU

Последние новости

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  115 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  11 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Ўзбекистон U-17 сардори Лазизбек Мирзаев: "Жаҳон чемпионати ҳар бир футболчи учун катта мотивация ва имконият ҳисобланади" Новости

Ўзбекистон U-17 сардори Лазизбек Мирзаев: "Жаҳон чемпионати ҳар бир футболчи учун катта мотивация ва имконият ҳисобланади"

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жорий йил Индонезия мезбонлик қиладиган U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Кеча мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланди. Якуний натижаларга кўра вакиллримиз Испания, Мали ва Канада билан бир квартетдан ўрин олди. Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров бу борада терма жамоамиз сардори Лазизбек Мирзаевнинг фикрлари билан қизиқиб кўрди. 


"Қуръа ташлаш маросимида Испания терма жамоасини кутган эдим. Барибир Европани топ жамоаларидан бири тушиши аниқ эди. Уларнинг катталар терма жамоалари қандай натижалар қўлга киритганини, Жаҳон ва Европа чемпионлари бўлганини биламиз. Шахсан ўзим уларни кўп кузатганман. Канадада ҳам футболга эътибор яхши, дея оламан. Совуқ мамлакат бўлгани учун Индонезияда қийналишса керак. Африка жамоалари эса ҳар бир ёш тоифасида кучли ҳисобланади. Учта терма жамоа ҳам бир-бирига етарлича қаршилик кўрсатади, дея оламан. 

Бизга ким тушишидан қатъий назар ҳар доим ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бу барчамиз учун илк Жаҳон чемпионати. Турнирдан кўп нарса кутмоқдамиз. Мақсадимиз финалгача етиб бориш ва чемпион сифатида ортга қайтиш. Бу осон бўлмайди. Барчамиз олдимизда қандай ишлар борлигини сезиб турибмиз. 

Жаҳон чемпионати футболчилар учун катта имконият ва мотивация ҳисобланади. Бундай савиядаги турнирда қатнашиш ҳар доим фойда беради, деб ўйлайман. Мусобақада имкон қадар жамоамга ёрдам беришга ва кўп гол уришга ҳаракат қиламан. Камида пасларим билан самара келтиришни истайман",- дейди Лазизбек Мирзаев.

 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика