RU

Последние новости

19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  0 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  0 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11

Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди? Новости

Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?

U-17 Осиё чемпионати саралаш босқичида 38та терма жамоа иштирок этади.

Мусобақа шу йилнинг 22-30 ноябрь оралиғида бўлиб ўтади.

ОФК U-17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташлади. Қуръа форматига кўра, саралашда 38та терма жамоа қатнашади. Жамоалар 7та гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳдан фақат ғолиб жамоа (жами 7та жамоа) мусобақанинг финал босқичига йўлланма олади. Саралашдаги гуруҳлар қуйидаги кўриниш олган:

A гуруҳи: Хитой, Бангладеш, Баҳрайн, Бруней, Тимор-Лесте, Шри Ланка.
B гуруҳи: Яман, Қирғизистон, Лаос, Камбоджа, Гуам, Покистон.
C гуруҳи: Вьетнам, Малайзия, Сингапур, Гонконг, Хитой, Шимолий Мариана, Макау.
D гуруҳи: Эрон, Ҳиндистон, Фаластин, Хитой Тайпейи, Ливан.
E гуруҳи: Австралия, Ироқ, Филиппин, Иордания, Бутан.
F гуруҳи: Таиланд, Қувайт, Туркманистон, Мўғулистон, Мальдив.
G гуруҳи: Уммон, Афғонистон, Мьянма, Сурия, Непал.

2026 йилги U-17 Осиё чемпионати 7-24 май кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Бу мусобақада 16та жамоа қатнашади. Ҳозирги пайтга келиб мезбон Саудия билан биргаликда 9та жамоа мусобақа йўлланмасини қўлга киритиб бўлган. Булар - Қатар, Ўзбекистон, Жанубий Корея, КХДР, Япония, Тожикистон, БАА ва Индонезия.

Маълумки, шу йил ўтказилган U-17 Осиё чемпионати якунларига кўра, 8та жамоа ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди. Мезбон Қатар билан биргаликда Осиё жамоалари 9тага етди. Шу боис ҳам ОФК U-17 Осиё чемпионати саралаш форматига ўзгартириш киритиб, Жаҳон чемпионатида ўйнайдиган жамоаларни кейинги мусобақа саралашидан озод қилди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпиони сифатида кейинги қитъа биринчилиги саралашида иштирок этмайди ва тўғридан тўғри мусобақага боради. Худди биз каби Саудия Арабистони, Қатар, Жанубий Корея, КХДР, Япония, Тожикистон, БАА ва Индонезия ҳам саралашдан озод қилинган.

Айтиб ўтганимиздек, келаси U-17 Осиё чемпионати 2026 йилнинг май ойида Саудия Арабистонида ўтказилади ва биз бу мусобақага амалдаги чемпион сифатида борамиз.



Х.Холиқов

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика