RU

Последние новости

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  7 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  91 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  14 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

Ўзбекистон U-16 термаси “Қозоғистон президенти кубоги”да 3000 АҚШ доллари ишлаб топди Новости

Ўзбекистон U-16 термаси “Қозоғистон президенти кубоги”да 3000 АҚШ доллари ишлаб топди

Қозоғистоннинг Талгар шаҳрида 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Қозоғистон президенти кубоги” турнири ўз ниҳоясига етди.

Бугун, 8 сентябрь куни Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қозоғистонга қарши учинчи ўрин учун баҳс олиб бориб, 4:1 ҳисобида зафар қучди ва мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, жамоа 3000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули билан ҳам тақдирланди.



Мусобақанинг финал беллашувида Россия ва Грузия ўсмирлари ўзаро кураш олиб борди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди, пенальтилар сериясида эса омад россияликлар томонида бўлди – 5:4.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Руслан Розиев мусобақанинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди ва унга махсус соврин топиширлди.



Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев шогирдлари турнир давомида Россияга 0:2 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Тожикистон ўсмирлари 3:1 ҳисобида таслим этилганди. Яна бир ўйинда Ўзбекистон U-16 термаси Қозоғистон-2 жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

“Қозоғистон президенти кубоги”
Талгар, Қозоғистон
8 сентябрь, жума

3-ўрин учун. Қозоғистон – ЎЗБЕКИСТОН 1:4

ФИНАЛ. Россия – Грузия 1:1 (пенальтилар серияси – 5:4)

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика