RU

Последние новости

14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  6 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  5 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  7 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси ОЧ финал босқичига йўлланма олди Новости

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси ОЧ финал босқичига йўлланма олди

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси ОЧ саралаш иккинчи учрашувида ҳам Баҳрайн U-16 қизлар терма жамоасини йирик 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилган U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаши «А» гуруҳи ўйинлари якунига етди. Иккинчи учрашувда ҳам Баҳром Норсафаров бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик ўсмир қизлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Хабарингиз бор, 22 декабрь куни ўтказилган илк ўйинда Ўзбекистон U-16 ўсмирлари Баҳрайн устидан йирик 17:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Иккинчи учрашувда эса Ўзбекистон ўсмир қизлари Баҳрайнни 5:0 ҳисобида рақибини маҳлубиятга учратди.

Таъкидлаш лозим, ушбу саралаш гуруҳидан фақатгина Баҳрайн ва Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоалари ўрин олгани боис, иккала терма жамоа ўзаро икки маротаба майдонга тушиши талаб этиларди. Шу тариқа, ҳар икки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонган Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари гуруҳ ғолиби сифатида келаси йилнинг август ойида Хитойда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатига йўлланма олди.

U-16 ўсмир қизлар ўртасида ОЧ саралаш.
«А» гуруҳи. Манама, Баҳрайн.
25 декабрь. Иккинчи учрашув.
Баҳрайн U16 - Ўзбекистон U16 - 0:5
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика