RU

Последние новости

23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция) 0:1  30 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8

Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди (тўлиқ шарҳ) Новости

Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди (тўлиқ шарҳ)

2016 йилнинг сентябрида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жаомоаси иккинчи тур ўйинини ўтказди.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига иккинчи турда саралаш босқичида “А” гуруҳи ўйинларига мезбонлик қилаётган Фаластин жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашув тўлалигича Ўзбекистон U16 терма жамоаси устилигида ўтди. Дастлабки бўлимдаёқ Олимхўжаев шогирдлари рақиб дарвозасини тўрт маротаба ишғол қила олди.

Дастлабки гол стандарт вазиятдан сўнг киритилди. Бурчакдан узатилган тўп Ихтиёр Холдоров оёғига келиб тушди. Унинг аниқ зарбаси ҳисоб очилишига чабабчи бўлди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Абдулҳай Исмоилов ҳисобдаги фарқни оширди. Шундан сўнг жамоа сардори Абубакр Мўйдинов 29 ва 33-дақиқаларда иккита гол киритиб, дубл қайд этди. Мўйдиновнинг дастлабки голи 11 метрлик жарима нуқтасидан киритилди. Биринчи бўлим Ўзбекистоннинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳам Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кўплаб хавфли вазиятлар ярата олди. Бироқ фақат ўйин якунига бориб вазиятлардан унумли фойдаланилди. 83-дақиқада Бахромжон Соатов ўз исмини таблога ёздириб қўйган бўлса, учрашувдаги сўнгги голни 89-дақиқада Остон Ўрунов киритди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг саралаш босқичидаги сўнгги ўйини Яманга қарши бўлади. 20 сентябрда бўлиб ўтадиган ушбу учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

U-16 Осиё чемпионати саралаши.

"A" гуруҳи тақвими
16 сентябрь

19:00 - Ўзбекистон - Мальдив 8:0 
20:00 - Яман - Фаластин 2:0

18 сентябрь
18:00 - Мальдив - Яман 0:6
19:00 - Фаластин - Ўзбекистон 0:6 

20 сентябрь
19:00 - Ўзбекистон - Яман 
19:00 - Фаластин - Мальдив

U16 Осиё чемпионати саралаши

“А” гуруҳи, 2-тур.

Фаластин U-16 - Ўзбекистон U-16  0:6

Голлар: Ихтиёр Холдоров (13), Абдулҳай Исмоилов (20), Абубакр Мўйдинов (29, 33), Баҳром Соатов (82), Остон Ўрунов (89).

Огоҳлантириш: Абубакр Мўйдинов (63)

Фаластин U-16: 22.Умар Заанин, 2. Амид Савафта, 7. Аҳмад Абурдаҳа, 9. Муҳаммад Аббосий, 10.Аҳмад Алмзайин, 13. Муҳаммад Ҳаммо, 14.Осайд Ясин (3.Суҳаил Яҳё - 51), 18. Мутаз Ал Хоурани (11. Аҳмад Абдуҳаснеин - 45), 21. Аҳмад Абдукешек, 24. Муҳаммад Сваити (8.Жиҳод Буират), 41. Аҳмад Элейян

Ўзбекистон U-16: 1. Хожиакбар Жўраев, 2. Мардон Абдуллаев, 3. Ислом Каримов, 4. Ихтиёр Холдоров, 5. Абубакр Мўйдинов, 6. Остон Ўрунов, 7. Абдулҳай Исмоилов, 8. Шухрат Неъматов (32. Абдунозир Абдураҳмонов - 46), 9. Баҳромжон Соатов, 10. Собиржонов Асадбек  (19. Далер Мирзахўжаев-46  (36.Абдуғани Камолов- 69) ), 50. Бурхон Ҳасанов


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика