RU

Последние новости

08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  3 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  3 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  48 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  4 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  91

Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан 7та факт Новости

Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан 7та факт

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "CAFA Nation's Cup-2023" мусобақасида ғалабали юришини давом эттирди.

Иккинчи турда Туркманистон рақиблик қилган ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Хўш, бу ўйиндан сўнг нималар ўзгарди? Айрим фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- Ўзбекистон Туркманистон устидан ўзаро 11 учрашувида 9 ғалабасини қўлга киритди ва бу юрт вакиллари билан мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Қўшниларимиз ўз тарихида фақат 1 маротаба ғалаба қозонган (1992 йил). 

- "Оқ бўрилар" Туркманистон билан 3та учрашувдан бери ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолмоқда. Ҳамюртларимиз сўнгги бор 2001 йил ЖЧ-2002 саралаш босқичида 2та тўп ўтказиб юборишган. 

- Элдор Шомуродов Туркманистонга қарши сўнгги 2 учрашувда 4та гол урди ва ўзаро ўйинларда тўпурар бўлиб олди. Бунгача энг яхши кўрсаткич Миржалол Қосимовда эди - 3та гол. 

- Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Сречко Катанец шогирдлари кетма-кет 7та ўйиндан бери Ўзбекистонда ўтган учрашувларда дарвозасидан гол ўтказиб юбораётгани йўқ. Охирги маротаба жамоамиз дарвозасига 2022 йил Наманганда ўтган "Navruz Cup" турнирида Уганда тўп киритган (4:2). 

- Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши тўпурарига айланиб олди. Унинг ҳисобидаги голлари сони 36тага етди. Бунгача рекордчи Максим Шацких билан кўрсаткичи тенг эди (34та гол). 

- Ўтган турда Ўмон билан ўйинда дебют қилган ёшлар Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов миллий терма жамоа либосида майдонга тушган ҳисоб бўйича 2033 ва 2034-футболчи бўлишди. 

- Абдувоҳид Неъматов 2 йилдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси таркибида асосий таркибда майдонга тушди. У сўнгги бор 2021 йил март ойида Вадим Абрамов бошчилигида Ироққа қарши кечган баҳсда дарвозани қўриқлаган эди.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика