RU

Последние новости

17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   1 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  0 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  9 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  24 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 июнь куни тонгда Хитой пойтахти Пекин шаҳрига учиб кетди.
Миллий терма жамоа делегация аъзолари айни дамда Пекинга етиб борди ва тушдан кейин машғулотларга киришади. Хабарингиз бор, Қосимов шогирдлари 6 июнь куни Хитойнинг Хаххот шаҳрида Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 8 июнь куни эса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Пекиндан Жанубий Корея пойхтахти Сеул шаҳрига учиб кетади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 11 июнь куни Сеулда ЖЧ-2014 саралаши 9-тури доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйнайди.

Таъкидлаш жоиз, Қосимов Хитой ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўйинлар олдидан терма жамоага жами 23 нафар футболчини жалб этган. Жанубий Кореяга қарши учрашув якунига етгач, миллий терма жамоа делегацияси 12 июнь куни Тошкентга қайтади.

Маълумот ўрнида, айни дамда саралашнинг «А» гуруҳида 11 очко билан пешқадамлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 июнь куни Тошкентда саралашнинг сўнгги турида Қатар терма жамоасини қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни «А» гуруҳида 8-тур учрашувлари ўтказилади ва унда Жанубий Корея терма жамоаси Ливанга қарши сафар учрашувини ўтказса, Қатар ўз майдонида Эрон терма жамоасини қабул қилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур турда дам олади.

4 июнь. ЖЧ-2014 саралаш. 8-тур.

«А» гуруҳи
Қатар - Эрон
Ливан - Жанубий Корея
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика